• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Макрон уруш, Путин ва Украинага қўшин юбориш ҳақида интервью берди

    Франция президенти Эммануэл Макрон агар Россия Украинада ғалаба қозонса, Европа хавфсиз бўлмаслигини айтди. Макрон TF1 ва France 2 телеканалларига берган интервьюсида украинларга ёрдам бериш, қўшин юбориш ва Россия президенти Владимир Путиннинг ядро таҳдидлари ҳақида гапирди.

    Фото: Reuters

    Европа бирлиги ҳақида

    Эммануэл Макрон уруш учун жавобгарлик фақат Россия зиммасида эканини таъкидлади.

    “Бизнинг масъулиятимиз тинчлик йўлида кучли бўлиш, Европа бирлигини қўллаб-қувватлашдир. Бирлигимизни сақлаш — тийиб туриш, қаршилик кўрсатиш ва хавфсизлигимиз учун кучли бўлишни англатади”, — деди у.

    Украинани қўллаб-қувватлаш ҳақида

    Франция президенти Украинага ёрдам кўрсатишга қарши бўлган ёки бу масалада бетараф қолган мағлубият йўлини танлашини айтди.

    “Агар Украина қуласа, хавфсизлигимиз хавф остида қолади. Ҳозирда биз Россия эскалацияни давом этса, вазият ёмонлашса, тайёр бўладиган вақтдамиз. Тайёргарлик учун эса Россия ҳеч қачон ғалабага эришмайдиган қарорларни қабул қилишга шай бўлимишимиз керак”, — дея қўшимча қилди президент.

    Кремль режими ҳақида

    Макрон кенг кўламли уруш бошида Путин билан бўлган телефон суҳбатларини эслади.

    “Ватандошларимиз биз дуч келаётган вазият учун фақат битта шахс масъул эканини тушунишларини истайман: Кремль режими. Мен Владимир Путин билан ҳаммадан кўра кўпроқ гаплашган масъул раҳбарман. Бу суҳбатлар шахсий эмас ва уларни бу ерда шахсийлаштирмоқчи эмасман. Бундан ҳеч қандай маъно йўқ. Шунинг учун агар уруш тарқалиб кетса, Европада тарқалса, бу Россиянинг ягона танлови бўлади ва масъулияти унинг зиммасида.

    Албатта, бугунги кунда Россия рақиб. Кремль режими эса душман. Мен доим айтганман, биз Россия ва рус халқи билан урушаётганимиз йўқ ва Украинани қўллаб-қувватлаймиз. Украина Россияни назорат остига олиши учун ҳамма нарса қиляпмиз, чунки суверенитет бўлмаса, Украина халқаро миқёсда тан олинган чегаралари, жумладан, Қримни қайтариб олмаса, барқарор тинчлик бўлмайди”, — дея қўшимча қилди у.

    Франциянинг урушга тайёрлиги

    Президент Францияда юқори интенсив ҳудудий урушларга мослаштирилган мудофаа саноати йўқлигини тан олди.

    “Бугун Украинада тинчлик бўлиши учун биз кучсиз бўлмаслигимиз керак, шунинг учун вазиятга ҳушёрлик билан қарашимиз ва қатъият, ирода, жасорат билан айтишимиз керакки, мақсадимизга эришиш учун, жумладан, Россиянинг ғалаба қозонишига йўл қўймаслик учун ресурсларни сарфлашга тайёрмиз. Масъулият бизнинг бўйнимизда”, — деди Макрон.

    Ядро қуроллари ҳақида

    Ядро қуроллари Франциянинг зиммасига ҳеч қачон эскалацияда иштирок этмаслик мажбуриятини юклайди, деди президент.

    “Биз тайёрмиз, бизда мустаҳкам доктрина бор, ядровий масалаларга келганда эса кўп сўз керак эмас. Ядровий имкониятларимиз биринчи навбатда хавфсизликни таъминлайди”, — дея қўшимча қилди у.

    Бугунги кунда дунёда тахминан 13 080 та ядро каллаклари мавжуд. Қуйидаги давлатлар ядро қуролига эга:

    • Россия — 6257 та (1458 фаол, 3039 яроқли, 1760 эскирган);
    • АҚШ — 5,550 та (1,389 фаол, 2,361 яроқли, 1,800 эскирган);
    • Хитой — 350 та мавжуд (ядро арсеналини фаол равишда кенгайтирмоқда);
    • Франция — 290 та;
    • Буюк Британия — 225 та;
    • Покистон — 165 та;
    • Ҳиндистон — 156 та;
    • Исроил — 90 та;
    • Шимолий Корея — 40-50 та (тахминий).

    Франция хавфсизлиги

    Макроннинг айтишича, мамлакат ўз мақсадига эришиш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилади.

    “Чунки Россия ғалаба қозонса, французлар ҳаёти қандай ўзгаради? Европада бошқа хавфсизлик бўлмайди. Ким ўз мажбуриятларини ҳам, чекловларни ҳам ҳурмат қилмаган Путин эришганлари билан тўхтаб қолади деб ўйлади? Французларнинг хавфсизлиги хавф остида. Бу бизнинг ҳаётий манфаатларимиздир”, — таъкидлади Макрон.

    26 февраль куни Макрон Европа давлатлари раҳбарлари билан учрашувдан сўнг Украинага қўшин киритилиши эҳтимолини рад этмади. У бу Киевни қўллаб-қувватлаш вариантларидан бири эканини таъкидлаган. Макроннинг ташаббуси Буюк Британия, Венгрия, Италия, Словакия, Чехия ва Швеция томонидан қўллаб-қувватланмаган.

    Кремль бу ҳолатда “биз Россия ва НАТО ўртасидаги тўғридан тўғри тўқнашув эҳтимоли ҳақида эмас, балки муқаррарлиги ҳақида гапиришимиз керак” дея муносабат билдирди. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс Украинага ўз қўшинларини юборишни режалаштирмаётганини айтди.

    15.03.2024, 14:10   Изоҳ (0)   11232
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Макрон#уруш#Путин#Украина

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой ядро қуролига эга давлатларни шартнома тузишга чақирди

    29.02.2024, 09:11

    НАТОнинг баъзи давлатлари аллақачон Украинага қўшин юборган — Польша ТИВ

    11.03.2024, 11:18

    Литва президенти Украинага қўшин юборишга чақирди

    14.03.2024, 10:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қорақалпоғистон ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.