Бекзот Мавлонов Ўзбекистон президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Шу муносабат билан у Президент администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.
Бекзот Мавлонов ўз фаолияти давомида ҳуқуқ-тартибот органларида хизмат қилган. 2017 йилда у бош прокурор ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 17 августда Ўзбекистонда Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилган эди. Мазкур лавозимда фаолият юритган Сардор Умурзоқов Ўзбекистон президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилганди. Август охирида эса Шавкат Мирзиёев Президент администрациясининг янгиланган таркибини тасдиқланганди.
Изоҳ (0)