Ўзбекистонда банк маблағларини ноқонуний ўзлаштиргани учун давлатлараро қидирувда бўлган 39 ёшли ўзбекистонлик эркак Санкт-Петербургда қўлга олинди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Эркак савдо ширкати раҳбари сифатида йирик банкка тегишли 1,5 миллиард сўмни ноқонуний ўзлаштирганликда айбланмоқда. Ҳибсга олинган шахс Россияга ишлаш мақсадида 2021 йилнинг декабрь ойида келган. Ҳозирда уни полиция бўлимига олиб кетишган. Айбланувчининг қўлга олингани ҳақида Ўзбекистон томонига хабар берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Павловск шаҳрида аёл ўғли ёрдамида ўзбекистонлик мигрантни ўлдиришга уринганди. Аёл ўзбекистонлик мигрант билан жанжаллашиб қолган. Душманлик ҳисси туфайли у 14 ёшли ўғлини мигрантни ўлдиришга кўндирган. Натижада вояга етмаган бола икки шериги билан Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилган. Эркак оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.
Изоҳ (0)