Қамоқхоналардаги гавжумлик туфайли Бельгия ҳукумати маҳбусларни уйга озод этишга қарор қилди — бир ойлик қамоқни бир ойлик уй қамоғи билан алмаштириш мумкин. Бу ҳақда тегишли манбаларга таяниб, Euronews хабар берди.
Бельгия қамоқхоналарнинг ҳаддан ташқари гавжумлиги билан курашиш мақсадида баъзи маҳбусларга бир ой панжара ортида ва бир ой уй қамоғида ўтиришга рухсат беради. Маҳкумлар сони мамлакатдаги жазони ижро этиш муассасалари имкониятларидан ортиб кетган. Қамоқхонадаги 10 700 жойга 12 300 маҳбус тўғри келади.
Танқидчиларга кўра, вазият унчалик оғир бўлмаган жиноятлар учун қамоқ жазосини белгиловчи янги сиёсат туфайли юзага келган.
Охирги уч йил давомида қисқа ҳукмларнинг киритилиши ёки ижро этилиши маҳкумларнинг катта оқимда ҳибсга олинишига сабаб бўлиши айтилган эди. Мазкур қамоқхоналар маҳбусларни инсонпарварлик, кадрлар ёки инфратузилма нуқтаи назаридан бошқариш ёки жойлаштириш имкониятига эга бўлмайди, — деди ҳуқуқшунос Денис Боске.
Терроризм ёки жинсий зўравонлик жиноятлари содир этганликда айбланган, шунингдек 10 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилган маҳкумлар учун жазони уйда ўташ назарда тутилмаган.
Изоҳ (0)