Тошкент вилоятида тўрт тумандаги маҳаллалар камчиликларини бартараф этиш учун 4 миллиард сўм ажратилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” меъзонлари доирасида тасдиқланган “йўл харита”ларда белгиланган долзарб муаммо ва камчиликлар бартараф этилади. Бу бўйича вилоят ҳокими Зоир Мирзаев тегишли фармойишни имзолади.
Мазкур фармойиш ижроси юзасидан Оққўрғон, Янгийўл, Оҳангарон ва Қуйи Чирчиқ туманларидаги белгиланган 1 тадан маҳалладаги мавжуд камчиликларни бартараф қилиш учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошида шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан жами 4 миллиард сўм миқдорда маблағ ажратилди.
Изоҳ (0)