ҲАМАС ҳаракати етакчиларидан бири Усама Ҳамдан маълум қилишича, Исроил ва Ғарб ҳукуматларининг Ғазодаги ҳаракатлари қаршилик гуруҳини тўхтата олмайди ва Исроилни тобора ҳалокатга етаклайди. Бу ҳақда Фаластин ва Ливан нашрлари тарқатган маълумотларга асосланиб, IRNA нашри хабар берди.
Ҳозирда Ливан ҳудудида бўлиб турган ҲАМАС собиқ етакчиси дастлаб Ливаннинг Al Mayadeen ахборот тармоғига интервью берган. Интервьюда Усама Ҳамдан Исроил ва Американинг Миср пойтахтида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралари ҳақида фикрларини билдирган. Унга кўра, юзаки уюштирилаётган бу учрашувлар ҳеч қандай амалий аҳамиятга эга эмас.
“Шубҳа йўқки, ўз мақсадига эришмаган ҳар қандай музокара давом этмайди. Исроилликлар эса бу пайтдан фойдаланиб, Ғазодаги гуманитар инқирозни кучайтирмоқчи”, — деган ҲАМАС расмийси.
Хабарда айтилишича, ҲАМАС гуруҳига дахлдор раҳбариятнинг Ғарбга нисбатан асосий эътирози вақтинчалик сулҳ борасида юзага келган. Ғарб урушни тўхтатишни эмас, балки вақтинчалик сулҳ бўлишини истайди.
Ҳамданга кўра, ҲАМАСнинг позицияси бошидан аниқ. У Исроил талаблари асосидаги адолатсиз келишув лойиҳасини қабул қилмайди.
Изоҳ (0)