АҚШнинг Техас штатида Миллий гвардия вертолётининг қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги расмийсига таяниб, ABC News хабар берди.
Мудофаа вазирлиги вакилига кўра, вертолёт Lakota UH-72 ҳаво миллий гвардиясига тегишли бўлган.
JTF-N’нинг маълум қилишича, жануби-ғарбий федерал чегара миссиясига тайинланган вертолёт 8 март куни тахминан 14:50 да Техаснинг Рио-Гранде-Сити яқинида ҳаво операцияларини амалга ошираётганда ҳалокатга учраган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Техас жамоат хавфсизлиги департаменти ҳам текширувда ёрдам берган.
Изоҳ (0)