Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросининг “Чилонзор” бекатида ҳаракат таркиби тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 8 март куни соат 16:48 да “Чилонзор” бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган 23-сонли ҳаракат таркибининг компрессорида ҳаво билан таъминланишида қисқа узилишлар бўлгани сабабли, белгиланган йўриқномага асосан, машинист томонидан йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар бекатга туширилган.
Шундан сўнг ортдан келаётган 22-сонли ҳаракат таркиби орқали тиркамага олинган ҳолда текширув йўлаги томон юборилган.
Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвал бўйича ҳаракатланмоқда.
Изоҳ (0)