Ўзбекистон тез тиббий ёрдам хизмати учун 7 март куни 70 та А тоифали Volkswagen Caddy автомашиналари топширилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, бу галги автомашиналар Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилояти филиалларига мавжуд эҳтиёжга қараб тақсимланади.
2023 йилда Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 685 та Volkswagen Caddy автомашиналари билан бойиди.
2024 йил февраль ойида “103” хизматининг ҳудудий филиалларига яна 30 дона ана шундай автомашиналар тақдим этилганди.
Изоҳ (0)