45 мингдан ортиқ киши Алексей Навальний хотирасига Берлиннинг Баренштрассе кўчасининг бир қисмини қайта номлаш ҳақидаги петицияни имзолади. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Фаоллар марҳум сиёсатчи хотирасига Берлиннинг Баренштрассе кўчасининг Россия Бош консуллиги кириш эшиги ва россиялик дипломатларнинг турар жой бинолари жойлашган қисмига қайта ном бериш учун 6 март куни мазкур кўчада акция ўтказган.
Биз қонуний талаб қилинадиган беш йилни кутмасдан, ҳозироқ кўча номини ўзгартиришга чақирамиз. Алексей Навальнийнинг беқиёс қурбонлигини зудлик билан тан олиш бутун дунё бўйлаб қутқариш мумкин бўлган минглаб бошқа сиёсий маҳбуслар тақдирига эътиборни қаратиш учун зарур, — дейилади петицияда.
Петиция 19 февраль куни бошланган. Фаоллар Беренштрасседа Навальний кўчаси йўл корсатгичи, шунингдек, россиялик сиёсатчи Владимир Кара-Мурза ҳамда яна бир қанча ҳибсдаги шахслар ҳақидаги маълумотлар ёзилган баннерларни ўрнатган.
Изоҳ (0)