Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида корхона раҳбари 500 миллион сўм имтиёзли кредитни ўзлаштиргани аниқланди.
Хабарга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. “А.З.” МЧЖ раҳбари Н.Б. ҳудуддаги 15 та хонадонда оилавий тадбиркорликни ташкил этиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тижорат банки филиалидан ажратилган 500 миллион сўм имтиёзли кредит маблағлари эвазига харид қилинган ускуна ва хом ашёларни бошқа шахсларга сотиб юборган.
У ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)