“ПСЖ” президенти Килиан Мбаппенинг жамоадан кетиши борасидаги саволларга жавоб берди.
Аввалроқ, Фабрицио Романо 25 ёшли ҳужумчи клубни тарк этишга қарор қилгани ҳақида хабар берганди.
5 март, сешанба куни “ПСЖ” “Реал Сосьедад”ни мағлуб этди (2:1) ва Чемпионлар Лигаси 1/4 финалига йўл олди. Мбаппе учрашувда дубль муаллифига айланди.
“Мбаппенинг кетишини тасдиқлайманми? Клуб ҳали баёнот бермади, мен ҳам ҳеч нарса демайман. У клубда, у ишлаяпти ва шартномамиз бор. Лекин биз келажак учун режа тузяпмиз!
Менимча, биз яхши ўйин кўрсатдик. Ҳар бир футболчи ҳамма учун ўйнади, мана шу биз хоҳлаган нарса. Ўзимиздан фахрланамиз.
Мбаппе алмаштириб бўлмас футболчими? У дунёнинг энг яхшиларидан бири. Лекин бутун жамоа жуда яхши ўйин кўрсатди. 2 та гол урди, мен учун Килиан дунёнинг энг яхшиси”, — деб айтиб ўтди Носир ал-Ҳелайфи.
Изоҳ (0)