Наманган вилояти Чортоқ туманида алимент тўлашдан қочиб юрган эркак уй ертўласидан топилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Унга кўра, Чортоқ туманида яшовчи фуқаро М.М. турмуш ўртоғи билан ажрашиб кетади. Суднинг ҳал қилув қарорига кўра, ундирувчи В.Н фойдасига 1 нафар фарзанди учун ҳар ойда алимент тўлаш белгиланади. Мазкур ҳужжат бюронинг Чортоқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Қарздор ота томонидан қарздорлик 20 миллион сўмдан ортган. Ишлаш мақсадида Тошкент шаҳрига кетгач, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Ходимлар томонидан Тошкентдаги хонадон яшаш жойлари пухта кўздан кечирилганда, ертўлага яшириниб олгани аниқланди. Белгиланган тартиб бўйича қидирувдаги шахс давлат ижрочисига топширилди. Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман суди томонидан қарздор ота тегишли жазони олди. Унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)