ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази мамлакатда 3,5 магинутдали зилзила содир бўлганини маълум қилди.
Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан 1 март соат 05:22 да зилзила содир бўлган. Эпицентр: Фарғона вилояти Қува тумани. Зилзила координаталари: 40,45 градус шимолий кенглик; 72,08 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,5. Чуқурлик 11 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 257 километр жанубий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Қува туманида — 3 балл,
- Марҳамат туманида — 2 балл,
- Қувасой шаҳрида — 2 балл,
- Тошлоқ туманида — 2 балл,
- Асака туманида — 2 балл,
- Шаҳрихон туманида — 2 балл,
- Фарғона шаҳрида — 2 балл.
Эслатиб ўтамиз, Хитой—Қирғизистон чегарасида 22 январь ва 30 январь кунлари содир бўлган зилзила кучи ҳам Ўзбекистонда сезилганди.
Изоҳ (0)