Х ижтимоий тармоғи барча фойдаланувчиларга аудио ва видеоқўнғироқлар функцияларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этди. Бу ҳақда тармоқнинг ХNews аккаунтида хабар берилди.
“Аудио ва видеоқўнғироқлар энди Х да ҳамма учун мавжуд! Сиз биринчи бўлиб кимга қўнғироқ қиласиз?” — дейилади матнда.
Тадбиркор Илон Маск 2023 йил 9 май куни ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида тез орада ушбу платформанинг ҳар бир фойдаланувчиси овозли ва видеочатдан ўз телефон рақамларини ошкор қилмаган ҳолда фойдалана олишини ёзган. Ушбу функция биринчи марта ўтган йилнинг октябрь ойида пайдо бўлган, аммо у фақат премиум аккаунт фойдаланувчилари учун мавжуд эди.
Изоҳ (0)