• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Туши ўнгидан келиб, рақибни ўлдириб қўйган ва қашшоқликда вафот этган бокс афсонаси ҳақида 7 факт

    Бокс оламида дунёнинг энг яхши боксчиси ким эканлиги ҳақида ҳар доим баҳслар бўлиб туради. Кимдир Муҳаммад Алини энг юқори чўққига кўтарса, бошқалар Жо Луис ҳақида илиқ фикрлар билдиради. Яна бир гуруҳ одамлар эски ва янги давр бокс оламини бир-бири билан солиштиришнинг иложи йўқ деб ҳисоблаб, жаҳон тарихидаги энг яхши боксчи исмини алоҳида айтишнинг иложи йўқ деб ҳисоблайди.

    Фото: Беттманн / Contributor / Getty Images

     

    Албатта, фикрлар турлича бўлиши табиий. Ушбу мақолада, жуда кўпчилик Муҳаммад Алидан юқорироқ поғонага қўядиган Шугар Рей Робинсон ҳақида 7 факт тақдим этилади.

    Дўстининг номи билан танилган боксчи

    Боксчи туғилганида унга кичик Уолкер Смит исми берилди. Аввалига, Смит доктор бўлишни хоҳлади, аммо тўққизинчи синфни тугатгач бокс билан шуғулланишга қарор қилди. У 14 ёшида бокс турнирида қатнашмоқчи бўлади. Транспорт чиптаси 16 ёшдан бошлаб берилиши сабаб у бу ишда муаммога дуч келади.

    У бундай тақиқни четлаб ўтиш йўлини топади. Бунда унинг дўсти Рей Робинсон ёрдамга келади. Жо Луис дўстининг номига чипта олади. Айнан унинг исми кейинчалик боксчининг келажакдаги исмини белгилаб берди.

    Фото: Mirrorpix / Getty Images

    Боксчи 16 ёшида уйланиб, 3 йилдан кейин ажрашган

    Робинсон 16 ёшида уйланди. Ёш оилани фарзанд ҳам сақлаб қола олмади. Уч йил ўтгач улар ажрашди. Бунга боксчининг рингдаги эмас кўчадаги ҳаёти сабаб бўлган. Робинсон кўча безорилар гуруҳига қўшилиб кўплаб жанжалларда қатнашган.

    Ҳаваскор боксда мисли кўрилмаган рекорд

    Рейнинг ҳаваскор боксдаги фаолияти таҳсинга сазовор. У 85 бор ғалаба қозонган ва жангларнинг 69 тасида рақибини нокаутга учратган. Шугар кўпинча рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратган.
    Фақатгина бир бора мағлубиятни қабул қилиб олган.

    Жо Луиз билан бирга армияда хизмат қилган, аммо ақли заифлиги сабаб четлатилган

    Уч йиллик профессионал фаолият давомида 46 жангда қатнашган боксчи АҚШ армиясига чақирилади. Армияда Жо Луиз билан бирга хизмат қилади, улар баъзида кўргазмали жанглар ҳам уюштиради.

    Ўзининг ҳақиқий исми билан ҳарбий хизмат қилаётган боксчига турнирларда иштирок этиш таклифи берилади. Аммо боксчи ушбу турнирларни томоша қилиш афроамерикаликларга тақиқланганидан хабар топиб, турнирларда иштирок этишдан бош тортади. Айнан мана шу сабаб, докторлар унга “ақли заиф” ташхисини қўяди ва 1944 йилнинг июнида боксчини демобилизация қилишади.

    Туши ўнгидан келган ва рақибини рингда ўлдириб қўяди 

    Ярим ўрта вазн тоифасида жанг қилувчи Шугарга жаҳон чемпионлиги унвонининг биринчи ҳимояси жуда оғир кечади. 1947 йилдаги жангда у жуда катта руҳий зарба олади. Жимми Дойл билан жангдан бир неча кун олдин Шугар Рей Робинсон туш кўради ва тушида рақибини ўлдириб қўяди. Туши сабаб у жангда иштирок этишни хоҳламайди. Руҳонийлар ва вазир ёрдамида Робинсон жангга рози қилинади.

    Натижада Шугар Дойлни “хук” зарбаси билан нокаутга учратади. Боксчи бир неча соат ўтиб шифохонада вафот этади. Шу жангдан сўнг Робинсон рақибларини ўлдириб қўйишдан ҳайиқиб бор кучи билан зарба бера олмай қолади.

    Эътиборлиси, боксчи айнан шу жанг ва бундан ташқари бир нечта жангдан тушган фойдаларни Дойлнинг оиласига ҳадя қилади.

    Биргина жангда муддатидан олдин мағлуб бўлган

    Рей Робинсон фақатгина бир зарбадан кейин қайта тура олмаган. Тўғри, ушбу жанггача боксчи мағлубиятга учраган, лекин жангларни охирига еткиза олган. Жои Максим билан бўлган жангда Робинсон нокаутга учради ва спортчи жаҳон чемпионлиги камарини ҳимоя қила олмади.

    Қашшоқликдаги ҳаёт

    Боксдаги фаолиятини тугатгач Рей Робинсон ҳеч вақосиз қолиб кетди. У 4 миллион доллардан ортиқ пулларни боксчилик фаолияти давомида сарфлаб юборишга улгурган эди. Ўз фаолиятини тугатганидан бир ой ўтиб, унинг шарафига “Шугар Рей Робинсон кечаси” ўтказилди ва унга жуда йирик соврин тақдим этилди.
    Аммо Рейнинг сўзларига қараганда, унинг Манхеттендаги уйида ушбу мукофотни жойлашга бирор мебели бўлмаган. Қариган чоғида унга Альцгеймер ташхиси қўйилади.

    Фото: Трибуна

    Боксчи 67 ёшида вафот этади.

    Робинсон профессионал боксда 200 жанг ўтказди, шундан 173 тасида ғалаба қозонди. Ғалабаларнинг 108 тасида рақибларини нокаутга учратган. 19 та учрашувда рақибларига мағлуб бўлган. 6 учрашувда дуранг қайд этган боксчининг икки жангги ўтказилмаган деб ҳисобланган.

    The Ring журнали 2002 йилда Шугарни жаҳоннинг энг яхши боксчиси деб ёзади.

    Муҳаммад Али ҳам ўзининг баъзи жанг услубларини Рейдан олгани ҳақида айтиб ўтади. “У — қирол, мастер, менинг идеалим”, — деган эди бокс афсонаси.

    28.02.2024, 14:58   Изоҳ (0)   23664
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фьюри ва Усик жангида 5 та ҳакам бошқариши таклиф қилинди

    19.02.2024, 22:09

    Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси профессионал боксда дебют қилади

    20.02.2024, 10:31

    Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон номидан жанг қилади 

    21.02.2024, 18:37

    Нодирбек Абдусатторов шахмат тарихига кирди

    28.02.2024, 08:05

    “Бунёдкор” директори Мурод Алиев Ривалдо ва Денилсон билан боғлиқ можарога изоҳ берди

    27.02.2024, 14:23

    Вальверде Ла Лигада февраль ойининг энг яхши мураббийи деб топилди

    27.02.2024, 00:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.