Голливуд актёри Кеннет Митчелл 49 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Правила жизни” актёр қариндошларининг Instagram’даги хабарига таяниб ёзмоқда. Актёр “Капитан Maрвел”, “Юлдузли йўл: Дискавери” фильмлари билан оммага танилган эди.
“Беш ярим йилдан буён Кенни ён амиотрофик склероз муаммоси қийнаб келар эди. У бахтли ҳаёт кечириш учун жасурлик, қатъият билан касалликни енгишга ҳаракат қилди. У ҳар бир берилган кун — энг қадрли совға, деган тамойил асосида яшади”, — деб ёзади актёрнинг яқинлари.
“Капитан Maрвел”да Кеннет бош қаҳрамоннинг Жозеф Денверс исмли отаси ролини ўйнаган. “Юлдузли йўл: Дискавери”да эса у Кол исмли қўмондон образини гавдалантирган. Шунингдек, марҳум “Иерихон” ва “Мўъжиза” фильмларида суратга тушган. Кеннет Митчелл рафиқаси билан икки вояга етмаган фарзандини тарбиялаётган эди.
Изоҳ (0)