Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида “Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана” кўргазма лойиҳаси тақдим этилиши ҳақида хабар берилганди. Унда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этмоқда.
![](/static/2024/02/25/photo_2024-02-25_12-29-23-n62bwD-9.jpg)
“Биз шу кунларда Қатарнинг пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтаётган дизайн биенналесида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан биргаликда Crafting Uzbekistan: Tradition in Threads кўргазма лойиҳасини тақдим этмоқдамиз.
Ушбу тадбирда ҳам маҳаллий, ҳам минтақавий, ҳам глобал миқёсда дизайн соҳасига оид илғор тажрибалар алмашинуви бўлиб ўтади. Ундаги иштирокимиздан мамнунман”, — деб ёзди Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
![](/static/2024/02/25/photo_2024-02-25_12-29-25-5x7HeDcx.jpg)
![](/static/2024/02/25/photo_2024-02-25_12-29-26-fmdx3QXh.jpg)
Унинг билдиришича, “Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана” кўргазмасида Ўзбекистоннинг бой ҳунармандчилик анъаналари билан замонавий ижод уйғунлиги намойиш этилмоқда.
“Кўп асрлик тарихга эга ҳунармандчилигимизнинг бебаҳо мероси бизни анъана ва маданиятимизни асраб-авайлашга ундайди”, — деди Саида Мирзиёева.
![](/static/2024/02/25/photo_2024-02-25_12-29-26 (2)-ucBfNqQ1.jpg)
![](/static/2024/02/25/photo_2024-02-25_12-29-28-j_raSgMb.jpg)
У Қатар Музейлар идораси вакилларига глобал маданий алмашинувни ривожлантириш ва бадиий инновациялар яратиш йўлидаги ҳаракатлари, шунингдек, биенналега таклиф учун миннатдорчилик билдирди.
![](/static/2024/02/25/photo_2024-02-25_12-29-29-bCA8iKST.jpg)
![](/static/2024/02/25/photo_2024-02-25_12-29-30-h5aOqMG2.jpg)
Маълумот учун, 24 февралда бошланган кўргазма 30 мартга қадар давом этади.
Изоҳ (0)