“Дюна” фантастик блокбастерида Рейд-Раут Харконнен образини ижро этган Остин Батлер ўта иссиқ ҳаводан актёрлар ҳушидан кетганини Entertainment Weekly’га сўзлаб берди.
“Сёмка 43 даража иссиқда олиб борилар эди. Биз 60 метрлик ҳаво ва овоз ўтказмайдиган ичи тупроққа тўла павильонда ишлар эдик. Ўзимни худди микротўлқинли печда қолиб кетгандек ҳис қилар эдим. Суратга олиш ишларининг илк ҳафтасидаёқ актёрлар ҳушидан кета бошлади”, — деди Батлер.
Актёрнинг сўзларига кўра, бундай ноқулай шароит фильм иштирокчиларининг барчасини яқинлаштиришга сабаб бўлди.
“Дюна-2” фильми Бирлашган Араб Амирликлари, Иордания, Италия ва Венгрия давлатларида суратга олинган. Премьера 1 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)