• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Келинни йиғлатиш шарт: турк тўйларидаги ноодатий анъаналар

    Даврлар ўзгариб, кўпчилик турклар замонавий тўй қилаётган бўлса-да, баъзи анъаналар ҳалигача сақланиб қолган.

    Ҳина кечаси

    Ҳина кечаси одатда тўйдан 2-3 кун олдин ўтказилади. Меҳмонлар йиғилишади, халқ қўшиқларини куйлашади. Байрам жараёнида келиннинг кафтига ва куёвнинг кичик бармоғига ҳина суртилади. Ҳина муқаддас бўёқ ҳисоблангани учун муҳим воқеалар олдидан — ҳарбий хизматга кетаётганлар ва уйланаётганларга суртилади.

    Ҳина кечасида келинни йиғлатиш муҳим қисм ҳисобланади. Келинни ҳина ва шам қўйилган патнис кўтариб олган қизлар ўраб олиб, доира ичида айлантиришади. Шу вақтда анъанавий халқ қўшиқлари куйланади, бу эса кучли ҳиссий муҳит яратади ва келин йиғлаши керак бўлади. Тадбирдан мақсад барча кўз ёшлар шу ерда тўкилиб, келин янги уйида бахтли яшаб, бошқа йиғламаслигини таъминлашдир.

    Ҳина кечаси учун анъанавий кийим — биндаллидир. Одатда қизил рангдаги либосга устунлик берилади, шунингдек қизил, яшил ва тўқ кўк ранглардан ҳам фойдаланилади. Қизил рангга афзаллик берилишининг сабаби у муҳаббат, содиқлик ва турмуш ўртоғига тегишлиликни билдиради.

    Тўй маросими

    Туркияда тўй маросимлари шарқдан ғарбга, ҳудудларнинг анъаналари ва куёв ҳамда келин қандай оилада тарбияланганига қараб фарқ қилади. Агар тўй олис қишлоқда бўлса, маросим асосий майдонда ўтказилади. Барча маҳаллий аёллар меҳмонлар учун таом тайёрлайди, эркаклар миллий асбобларда мусиқа чалиб, меҳмонлар ярим кечасигача рақсга тушади.

    Йирик шаҳарларда тўй маросими салонда ўтказилади, у ерда овқат ва салқин ичимликлар тортилади. Расмий никоҳдан ўтгандан сўнг торт кесилади ва совғалар қабул қилинади, бу пайтда эса оркестр мусиқа чалиб туради. Анъанага кўра, эртаси куни келин-куёв тўй саёҳатига жўнаб кетади.

    Келинлик либоси

    Замонавий турк келинлари одатда оқ либос кийишни ва бошига фата тақишни афзал кўради. Оқ кўйлакдан ташқари, кўпчилик келинларда яна бир умумийлик бор — қизлик белбоғ. Одатда бу келин белига боғланадиган қизил лента бўлиб, у қизнинг бокиралигини билдиради. Ўтмишда қизлик белбоғисиз чиққан қиз маҳаллий аҳоли орасида гап-сўзларга сабаб бўлган, лекин ҳозирги замонавий келинлар имижига камар қўшишни ўзлари ҳал қилади. Аввалги пайтларда турк келинлари қизил ниқоб ҳам тақишган, бироқ бу одат ҳозир камдан-кам учрайди.

    Туркча тўйга таклиф қилинган киши совға ҳақида бош қотирмаса ҳам бўлади. Қимматбаҳо идиш тўпламлари, ётоқ жамланмалари ва бошқа уй-рўзғор совғалари ҳақида унутинг, чунки бу ерда фақат 2 та танлов мавжуд. Жуфтлик ҳужжатни имзолаганидан ва расман турмуш қурганидан сўнг, уларнинг бўйнига қизил ленталар боғланади. Меҳмонлар уларга олтин тангалар, заргарлик буюмларини туҳфа қилади ёки матога пул ёпиштиради.

    Бу анъана янги турмуш қурганларнинг моддий муаммоси ҳал қилади. Жуфтликлар олтинни кўп йиллар давомида сақлайди ва уни фақат фавқулодда ҳолатлардагина ишлатади.

    Ноодатий анъаналар

    Туркиядаги ноанъанавий одатларга кўра, тўйдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш шарт. ЗАГС ходимлари куёв ва келиннинг аризасини юқумли касалликлар, генетик касалликлар ва сил касаллиги бўйича қон таҳлиллари натижасиз қабул қилмайди. Туркияда анъанавий қарашларга кўра, никоҳдан олдин куёв ва келиннинг оилалари ҳам ёшларнинг тиббий карталаридан хабардор бўлиши керак. Уларнинг фикрича, бу келажакдаги болаларнинг соғлиғига таъсир қилиши мумкин.

    Туркияда янги оилада ким бошлиқ эканлигини кўрсатиш учун келин-куёв бир-бирининг оёғини босишга ҳаракат қилади. Куёв келиннинг оёғини қаттиқ босиб юбормаслиги учун маросимни фақат келин бажариши таклиф қилинади. Бу ҳолат турк оиласида ҳамма нарса хотиннинг қарорига биноан амалга оширилиши, чунки у оилада асосий шахс эканлигини билдиради.

    Яна бир ғалати одат шундан иборатки, куёвнинг дўстлари тўйдан кейин уни дўппослаши керак. Улар янги куёвни уйигача кузатиб боришади, у эшикдан қадам босгач, дўстлари уни ураётгандек кўрсатишади. Шундай қилиб, эркак бу маросим орқали бўйдоқлик ҳаётидан бутунлай кетади.

    Бундан ташқари, Туркияда никоҳ узуклари расмий никоҳдан кейин эмас, балки совчилик пайтида тақилади. Узуклар қизил лентага боғланган бўлиб, уни оиланинг кекса аъзоларидан бири кесиши керак. Тўйдан олдин куёв ва келин узукларни ўнг бармоғига, тўйдан кейин эса чап бармоғига тақади.

    23.02.2024, 16:50   Изоҳ (0)   36108
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Туркия#тўй#одатлар#анъана#келин-куёв

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Скар аслида маймун бўлиши керак эди: машҳур мультфильмлар ҳақида кўпчилик билмайдиган қизиқарли фактлар

    22.02.2024, 09:50

    “Ҳаётимнинг икир-чикирларини ҳамма билан бўлишишни тасаввур қилолмайман”. Ижтимоий тармоқлардан умуман фойдаланмайдиган Голливуд юлдузлари

    22.02.2024, 14:50

    Сўнгги сониясигача экран қаршисига михлаб қўядиган энг яхши детектив сериаллар

    23.02.2024, 11:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.