Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн (-69,85 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган ҳамюртимиз Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди.
Ушбу вазнда WBA жаҳон чемпионлик камари учун бўлиши кутилаётган Исроил Мадримов ва Магомед Курбанов ўртасидаги тўқнашув 8 март куни Саудия Арабистонининг, Ар-Риёд шаҳрида ўтказилиши малум бўлди.
Февраль ойидаги Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) янгилаган рейтингда ҳамюртимиз Супер ярим ўрта вазн (-69,8 кг) тоифасида жаҳонда 8-ўринда бормоқда.
Кечанинг марказий баҳсида Энтони Жошуа ва Френцис Нганну ўзаро тўқнаш келади.
Маълумки, Нганну профессионал боксдаги фаолиятини бошлаган ва дебют жангида Тайсон Фьюрига очколар бўйича имкониятни бой бериб қўйганди.
Изоҳ (0)