• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ҳукумат Тошкентда портлаш бўлишини бир ой олдин билган” — сиёсатшунос 16 февраль воқеалари ҳақида

    1999 йил 16 февраль куни Тошкент шаҳрида портлашлар содир бўлишини Ўзбекистон ҳукумати олдиндан билган, лекин уни тўхтатишга уринмаган. Бу ҳақда сиёсатшунос Камолиддин Раббимов “Лолазор” подкастидаги чиқишида айтиб ўтди.

    Фото: YouTube/ “Лолазор”

    Камолиддин Раббимов фикрига кўра, ҳукумат терактни уюштирмаган, бироқ портлашлардан сиёсий технология сифатида фойдаланган.

    “Ўзбекистонда 2005 йилгача “Озодлик”, BBC, “Америка овози”нинг офислари бор эди. Уларга 2002 йилда Ўзбекистон қамоқхона тизимидаги айрим маҳбуслардан интервью олиш имконияти берилган. Ва “Озодлик”, BBC, “Америка овози” журналистлари 1999 йил февраль воқеалари бўйича қамалган шахслар билан учрашиб, улардан интервью олган. Қисқа қилиб айтганда, бу терактлар бўлишини ҳокимият тахминан бир ой олдин билган. Аммо ҳокимият ўзи уюштирмаган. Ўзбекистонда мўтадил авторитаризмдан қаттиқ авторитаризмга ўтиш даври менинг назаримда февраль портлашлари билан боғлиқ. Ва Андижон воқеаларидан кейин бу сиёсий эксперимент тугади” —деди сиёсатшунос.
    Фото: Ислом Каримов фонди

    Суҳбат давомида Камолиддин Раббимов 16 февралда теракт уюштиришдан жиноятчилар кўзлаган мақсад тўғрисида ҳам ўрганиш ўтказганини айтди.

    “Йиғилган маълумотлар бор. Кўплаб экспертлар бу ҳақда мақолалар ёзган. 1996 йилда Ўзбекистонда таниқли имом Абдували қори қамоққа олинади. У адашмасам, Россия Федерациясининг Қозон шаҳрига исломий анжуманга учиб кетиш олдидан Тошкент аэропортининг паспорт назоратидан ўтади, лекин самолётга чиқмайди. Ва шундан бошлаб Абдували қорининг шогирдлари имомни қутқариш учун ҳаракат қилади. Уларнинг хаёлида қори қамоқда ўтирибди. Улар бошида Чеченистондаги жангарилар бошлиқлари ёнига боради. Шу масалада бизга ёрдам ёки маслаҳат беринглар, деганда, жангарилар айтадики, биз Ўзбекистонни билмаймиз. Яхшиси, сизлар Афғонистонга, Тоҳир Йўлдошга боринглар дейди. Яъни бу портлашларда Тоҳир Йўлдошнинг қўли борлиги аниқ. Бу инкор қилинмайди. Улар Чеченистондаги контактлари орқали Афғонистонга борганидан кейин қамоқдаги одамларни чиқариш учун давлат раҳбари йўқотиладиган бўлса, табиий равишда сиёсат ўзгаради ва “ичкаридагилар” қамоқдан чиқади, деган хулосага келади. Ва мана шу операция тайёрланади. У “Тўй” деб номланади. Аслида портлаш январь ойининг охирида бўлиши режа қилинган. Бироқ бир оз кейинга кўчирилади. Чунки уларга катта ҳажмдаги портловчи моддаларни йиғиш, эски машиналарни сотиб олиш осон бўлмайди. Шу сабаб теракт февралнинг ўрталарига кўчирилади. Лекин адашмасам, декабрнинг охири ёки январь ойининг бошларида икки одам Туркманистон чегарасида қўлга тушган. Ва Туркманистон чегара хизмати наркотик моддалар билан савдо қилувчи ўзбекистонликлар қўлимизга тушди деб ўйлайди-да, Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизматига телефон қилади. Бориб, уларни олиб келишгач, сўроқ қилишса, “бизнинг Вазирлар Маҳкамасида фалончи одамларимиз бор, мана бунақа ишларни режалаяпмиз”, деб маълумот беришади. Кейин текшириб кўришса, ҳаммаси тўғри чиқади. Бу маълумотларни югуриб давлат раҳбарига олиб киришади. Ўйлайди-да, майли қилаверсин, бизга тўғри келаркан бу нарса, дейилади” —деди сиёсатшунос.
    Фото: Ислом Каримов фонди

    Камолиддин Раббимов вазиятни шарҳлар экан, терактлар юзасидан инкор қилиб бўлмайдиган бир қанча фактлар мавжудлигини айтади.

    “Биринчи маъмурият даврида бир нечта терактлар содир бўлди. Уларнинг ҳаммаси Ўзбекистонда парламент сайловлари бўладиган йилнинг биринчи ярмида содир этилган. 1999 йилда февраль воқеалари – портлаш бўляпти, йилнинг охирида парламент ва президентлик сайловлари ўтказиляпти. 2004 йилда парламент ва президентлик сайловлари бор эди. Ўша йилнинг апрель ва май ойларида Тошкентда Исроил ва Америка элчихонаси ҳамда Бухорода портлаш бўлган. 2005 йилда Андижон воқеалари бўлди. Бир қанча нуқталар бор. Булар Ўзбекистонда шаклланган сиёсий тафаккур ўша терактларни сиёсий технология сифатида қабул қилди, талқин этди ва унга имконият берди, деган хулосани беради.

    Сиёсий тафаккур жуда муҳим нарса. Ҳозирги кунда дунё давлатлари бунақа примитив, қўпол ўйин қилишмайди. Бир вақтлар шундай қилинди ва бу нималарга олиб келганини кўрдик. Яъни Ўзбекистон минтақада геосиёсий мақомини йўқотди. Чунки ташқи дунё Марказий Осиёда Ўзбекистонни эмас, Қозоғистонни асосий лидер сифатида кўра бошлади. Бу жараён айнан февраль портлашларидан бошланди ва Андижон воқеаси билан тўлиқ нуқта қўйилди. Халқаро ҳамжамият Марказий Осиёнинг лидери сифатида Ўзбекистонни кўришдан тўхтади”, — дейди мутахассис.

    Маълумот учун, бундан 25 йил аввал — 1999 йил 16 февралда Тошкент шаҳрида, жумладан Мустақиллик майдонидаги ҳукумат биносида қатор кучли портлашлар содир бўлган. Расмий маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида 13 киши оламдан ўтган, 100 дан ортиқ одам жароҳатланган.

    22.02.2024, 11:20   Изоҳ (0)   47908
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида 16 февраль воқеалари бўйича судланган 5 нафар шахс оқланди

    25.07.2021, 08:15

    Тошкентда 1999 йилда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этган яна бир шахс 23 йил ўтиб қўлга олинди

    14.01.2022, 10:30

    «Жиноятчини тутганимда белидаги гранатани портлатиб юборган». 16 февраль воқеаларида қатнашган экстремистни ушлаш вақтида қўлларидан айрилган кичик сержант Исоқжон...

    21.05.2022, 14:16

    Фарғонада пневматик қурол ва ўқларни божхона орқали ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди (видео)

    22.02.2024, 11:00

    Ўзбекистонинг айрим ҳудудларида 23 февраль куни ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

    22.02.2024, 10:43

    Тошкент вилоятида 150 млн сўмлик алкоголь маҳсулотларини божхонадан ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

    22.02.2024, 10:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.