“Бавария” фақат 4 киши билан хайрлашишга тайёр эмас, қолганларнинг эса ўрни кафолатланмаган. Sky Sport Deutschland хабарига кўра, “Бавария” жамоаси ёзда жамоада катта ўзгаришлар қилади.
Аммо ушбу ўзгаришлар тўрт футболчига тегишли эмас. Бу футболчилар ҳужумчи Ҳарри Кейн, ярим ҳимоячилар Томас Мюллер ва Жамол Мусиала ҳамда дарвозабон Мануэль Нойер ҳисобланади.
Қолган ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати, клуб учун аҳамияти текширилиб қарор қилинади.
Ҳозирда “Бавария” жамоаси Тухель бошчилигида сўнгги 3 учрашувда мағлуб бўлди. Немис клуби билан бундай ҳолат 9 йилдан бери содир бўлмаётган эди.
Изоҳ (0)