Тошкент вилояти Қибрай туманидаги майнинг ферма давлатга 685 млн сўм зарар етказди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қибрай тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Фуқаро Ж.Р. ва бошқалар қонунга хилоф равишда майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиб, тумандаги “Нуробод” МФЙ ҳудудидаги хонадонда 2 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида улаб, давлат ва жамият манфаатларига 685,9 миллион сўм зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)