Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи Т.К. йўлларда ҳаракатланиш тезлигини мунтазам равишда меъёридан ошириб келган ва унга нисбатан 78 маротаба маъмурий жарима қўлланган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ органлари томонидан МИБ Андижон туманлараро бўлимига келиб тушган жарима солиш тўғрисидаги 60 та ва бюронинг Избоскан тумани бўлимига келиб тушган 18 та қарорга мувофиқ Т.К.дан жами 47,4 млн сўм ундирилиши белгиланган.
Бўлим давлат ижрочилари қарздорни жарима пулларини тўлаши юзасидан огоҳлантирган. Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор Т.К. февраль ойида 78 та жарима учун 47,4 млн сўм миқдоридаги маъмурий жарималарни тўлиқ тўлаган.
Изоҳ (0)