АҚШнинг Калифорния штатида Тошкент вақти билан 18 февраль тонгида UFC 298 турнири бўлиб ўтади.
![](/static/2024/02/18/photo_2024-02-18_11-02-19-4EqekmQm.jpg)
Турнирнинг асосий жанги Ярименгил вазн тоифаси чемпиони Алекс Волкановски ҳамда Илия Топурия ўртасида кечди.
Жангнинг ккинчи раундида Топурия Волкановскининг жағига кетма-кет зарбалар берди ва уни мувозанатдан чиқариб, нокаут ҳолатига туширди. Шу тариқа грузиялик спортчи UFC чемпионига айланди.
Шунингдек, Роберт Уиттакер Пауло Костани ҳакамлар қарорига кўра мағлубиятга учратди.
Асосий кард натижалари:
Илия Топурия (15-0) 2-раундда Алекс Волкановскини (26-4) нокаутга учратди;
Роберт Уиттакер (25-7) ҳакамлар қарорига кўра Пауло Коста устидан ғалаба қозонди (14-3);
Иэн Герри (14-0) ҳакамлар қарорига кўра Жефф Нилни (15-6) мағлуб этди;
Мераб Двалишвили (17-4) ҳакамлар қарорига кўра Генри Сехудони (16-4) мағлубиятга учратди;
Энтони Эрнандес (12-2) 2-раундда Роман Копиловни (12-3) бўғиш усулида мағлуб этди.