• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўзбек миллатига дахл қилишяпти”. Абдуқодир Тошқулов таълим, смартфондан ҳазар қилиши ва тарихни оммалаштириш зарурлиги ҳақида

    Собиқ олий таълим вазири, ҳозирда Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов Сурхондарё телеканалига берган интервьюсида таълим-тарбия, смартфонлар, тарихни оммалаштириш ва бошқа масалаларда фикр билдирди. “Дарё” университет раҳбари айтган айрим гапларни матнлаштирди.

    Абдуқодир Тошқулов
    Фото: YouTube

    “Бугунги муаммолар — сифатсиз таълим ҳосиласи”

    Асосий масала — мактаб. Боғчага ҳамма бора олмайди. Университетда барча ўқимайди. Лекин мактабда ҳамма ўқийди. Шунинг учун ҳам мактабдаги таълим-тарбия жуда катта масала. Бугунги маънавий таназзуллар, юзага чиқаётган муаммолар бундан 10-15 йил олдинги халқ таълими тизимидаги яхши ўқитмаганлик, муаммоларнинг ҳосиласи. Тизимда йўл қўйилаётган хатолар оқибати 3-4 йилдан кейин чиқа бошлайди, агар бўлса.

    Мен олий таълим тизимидаман. Бошқа тизимларни муҳокама қиласиз, деб кўп дакки эшитардим. Халқ билади ҳозир мактабнинг аҳволини. Мен бунга тўхталмоқчи эмасман. Агар мактаб тузатилмаса, мактаб таълими тизимли бўлмаса, олий таълимдан ҳам, бошқасидан ҳам ҳеч нарса кутманг. Мактаб — асос. Мактабларнинг таълим платформасини ўзгартириши керак: ажраб, ажраб, ҳар хил бўлиб ётибди.

    “Смартфон — инсониятни бошқариш лойиҳаси”

    Бугун ёшлар, оналар, ёши катталар ҳам виртуал ҳаётга боғланиб қолди. Смартфонга боғланиб қолди. Мен ўйлайман, смартфон ҳам қулайлик, ҳам глобал имконият бўлиш билан бирга, бу катта лойиҳа. Инсониятни маълум бир ғоялар атрофида бошқариш лойиҳаси. Буни англашимиз керак.

    Бугун кўрсангиз, уч яшар болангизнинг қўлидан телефонни ололмаяпсиз. Бола нимага телевизорга қарамаяпти, телефонга ёпишиб оляпти? Чунки у ерда болани ўзига тортадиган сунъий интеллект ишлаяпти. Унда ранглар шундай танланганки, бола кўзини узолмайди. Қўлидан олсангиз, чинқириб йиғлайди.

    Мен смартфондан ҳазар қиламан. Болаларим қўлига смартфон олдими, менда аллергия пайдо бўлади. “Ота-она билан суҳбат қилиб ўтирмайдими, йиғиштир”, дейман. Нимага? Қалбнинг фасоди кўзнинг чалғишидан бошланади. Ҳозир смартфонда шундай сунъий интеллект ишлаяптики, сиз яхши нарса кўриб турган бўлсангиз ҳам орада битта фаҳш нарса чиқиб келади. Кўз уни кўрди, мияга буйруқ берди ва қалб бузилади.

    Абдуқодир Тошқулов
    Фото: YouTube

    “Болани 18 ёшидан кейин ўзгартириш жуда қийин”

    Бола 18 ёшгача саводини чиқариб олмадими, кейин амримаҳол. У енгил ҳаётга киради. Виртуал ҳаётда 50 та каналга обуна бўлиб, ўзини тамом қилади.

    Кореяда 18 ёшгача бўлган вақтни “бахтсиз болалик даври” деб аташади. Яъни қийин давр, фақат ўқиш, ўқиш, ўқиш... У ерда ота-она топган пулига боласини ўқитади. Эрталабдан кечгача бола ўқийди, шунинг учун ҳам у даврни “бахтсиз болалик” дейишади.

    Агар зўр таълим берганимизда, бу суҳбатга ҳожат бўлмасди. Нимагаки бола синфда, аудиторияда илм олиб чарчаб уйга борса, телефон чуқулашга ҳам вақти бўлмайди. У ёстиғини соғинади, уйқуси келади. Чунки билим олиб чарчайди. Биз аудиторияда билим бермаганимиз учун мана шунақа ҳолатлар бўляпти. Айб таълимда, айб оилада.

    Оила ўзини ислоҳ қилиши керак. Болани қўлидан смартфонни олиб, кераксиз Telegram каналларни ўчириб ташласин, “болам бундан сенга нима фойда, булар нега керак”, десин. Оилани режа қилсин. Мана масалан, яқинда болаларим билан Zoom орқали йиғилиш қилдим. Талаба, онаси, укаларим ҳаммамиз оиламизда нима муаммо бор, нега фалончининг ўқиши яхши эмас, нега фалончи ҳозиргача уйланмаяпти — ҳамма масалаларни муҳокама қилиб олдик.

    Биз нима қиламиз? Бир қўйни сўямиз, ярмини шўрва қилиб, ярмини қовуриб еймиз, тарқаламиз. Нимага оиланинг перспективаси муҳокама қилинмайди?!

    Жамиятдаги депрессия ҳақида

    Биз болаларимизни кучли қилиб тарбиялашимиз керак. Болалар жуда депрессия ҳолатида — улар жуда баджаҳл. Фақатгина болалар эмас, жамиятда бу нарсани кузатяпмиз. Кўчада юрганда битта светофор чироғи ишламай қолса, умрингиз мобайнида эшитмаган сўкишларни ўша ерда эшитасиз. Шунақа бақир-чақир, ҳақоратлар...

    Тошкентда бир светофорга тўхтадим. Ёнида қўшимча яшил чироқ ёниб турган экан. Мен бу ёнда деб ўйлаб, қўзғалдим. Англадим ва тўхтадим. Машинада икки нафар ёш фарзандим ўтирибди. Машинам қаттиқ урилмади, лекин олдимдаги “Жигули”га озгина тегди. Болаларим буни сезмабди ҳам. Ана жанжални кўринг! Машинада ўтирган бир одамнинг умуртқаси зарар кўрадиган бўлди, уни мен даволатадиган бўлдим! Энг муҳими, давлат ишида ишлаганимни билишгач, бир ой бошим ғавғодан чиқмади. “Каттангга ёзаман, бошқа қиламан”, деди. Шу одамгарчиликми? Маънавият кўчада, меҳмонни олдида, уйда кўринади.

    “Ўзбек миллатига дахл қилишяпти”

    Биз тарихимизни оммалаштиришимиз керак. Қайсидир давлатларда кимлардир чиқиб, ўзбек миллатига, тарихига дахл қиляпти, ўзича муҳокама қиляпти. Бунга жиззакилик қилиб, тортишган билан қанчалик фойда бор билмайман. Бунга раддия берадиган расмий идоралар бор. Лекин унинг ўрнига ёшларни, жамиятни ўз тарихимизга ўргатишимиз керак.

    Мана TikTokънинг бир ярим дақиқали контенти бир боланинг фикрини қанчалик бузяпти?! Биз конституцияга муҳрлаб қўйган уч минг йиллик тарихимизни 15-20 дақиқали анимацияда кўрсатиб берайлик. Амир Темур бобомизни юришлари ҳақида яхши кино ишлай олишмади. “Брифли” дегани бор смартфонларда, китобларни, романларни 15-20 дақиқада бошидан охиригача тушунтириб беради. Шу “Брифли”ни 15 дақиқа вақт ажратиб кўрсангиз, масалан, “Жиноят ва жазо” романини ўқигандек бўласиз. Ҳозир айрим дангасалар ҳатто шуни ҳам қилмаяпти.

    Тарихимизни ўргатадиган 20 дақиқали анимацияларни кўпайтириш керак. Бордир битта-яримта, лекин мен кўрмаганман. Эҳ, қанча буюкликлар бўлган! Давлатлар тарихини тўқиб чиқаради, аслида ҳеч нарсаси бўлмаса-да. Лекин бизда тарих уфуриб ётибди. Шуни чиройли тарзда етказадиган услублардан фойдаланиш керак. Бугун болаларимиз давлатчилик тарихимизни билишлари керак. Уч минг йиллик давлатчилик тарихига эга давлатлар кўп эмас.

    “Фан доктори адабиётдан бехабар”

    Тўрт кун олдин қабулимга ходимларимдан 35 ёшлар атрофидаги уч нафари кирди. Уларнинг бари фан докторлари. Мен улардан бирини филология факультетини ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари сифатида тайинлашим керак эди. Савол беряпман: “Достоевскийнинг “Жиноят ва жазо” романини ўқиганмисиз”, десам, ўқимаган. “Кафкани танийсизми”, десам, танимайди. Адабиётчи, фан доктори ҳақида гап кетяпти.

    Ўзимнинг жамоамни ёмонламоқчи эмасман, лекин ҳақиқий ҳолатни ҳам айтиш керак. Энг ёмони, “радикализм деганда нимани тушунасиз”, десам, жавоб йўқ. Қанақа қилиб мен минг нафар филолог етишиб чиқадиган, тил ўргатадиган, адабиётчи бўладиганлар тақдирини буларга ишониб топширишим мумкин? Ҳай, диссертация ёзгандир. Лекин қани ҳаёт билан боғланиш, янгиликларга интилиш, китоб ўқиш... Учаласини ҳам лавозимга ўтказмадим. Юрагим йиғлади.

    “Университетнинг 200 нафар ўқитувчисида ҳеч қандай натижа йўқ”

    Термиз давлат университетида иккинчи марта ректор бўлиш мен учун шараф! Ректор сифатида иш бошлаганимга 100 кун бўлди. Иккинчи бор ректор бўлиб келиш аввалгидан кўра анча фарқли, албатта. Жуда катта тажриба, салоҳият билан келдим деб ўйлайман.

    Бошида баъзи ходимлар билан қаттиқ келиша олмаслик ҳолатлари бўлди. Беш нафар проректор ўрнига, уч нафар ёш, тил биладиган, замонавий проректорлар тайинланди. 14 та факультетдан 7 тасининг декани алмаштирилди. 70 фоиз раҳбар алмашди.

    Бу йил 1 январдан бошлаб университетда сунъий интеллект билан ишлайдиган KPI дастуримизни яратдик ва амалиётга жорий қилдик. Ҳозир 750 нафар профессор-ўқитувчининг 550 нафарида натижа бор. Қолган 200 нафар ўқитувчида ҳеч қандай натижа йўқ. Улар қуруқ аудиторияга кириб-чиққан, дарсни ҳам жўяли бера олмаган. KPI тизими — иш самарадорлигини кўрсатадиган ойна. Ўқитувчининг юзига ойна тутилди. Энди ишлаган профессорларнинг ойлигига устама берамиз. Агар ўқитувчи 10 миллион сўм ойлик олса ва яхши ишласа, у 20 миллион сўм олади. Ҳаракат қилмаган, ишламаган 200 нафарга яқин профессор-ўқитувчи билан ўқув йили охирида хайрлашамиз.

    15.02.2024, 21:40   Изоҳ (0)   18781
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Иккинчи босқичгача фанларни яхши ўзлаштирмаган талабаларга олий таълим дипломи берилмайди» – Абдуқодир Тошқулов

    15.08.2022, 18:15

    «Ректор ва проректорлар дарс бериши керак» – Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов университетда 0,5 ставка ўқитувчилик қилаётганини айтди (видео)

    07.11.2022, 19:14

    «Олий таълим коррупциядан холи бўлган соҳа» — Абдуқодир Тошқулов

    21.12.2022, 13:54

    Шавкат Мирзиёев Андижондаги мактабда ўқитувчилар билан суҳбатлашди (фото)

    15.02.2024, 21:30

    Қашқадарёда 54 та қоидабузарлик жаримасини тўламаган ота-боланинг машиналари хатланди 

    15.02.2024, 21:10

    Тошкентда 6 ёшли қизчани зўрлаган эркакка ҳукм ўқилди 

    15.02.2024, 20:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.