Қандолатчи Лара Мэйсон қўшиқчи Тейлор Свифт шакли ва ҳақиқий ўлчамидаги торт тайёрлади. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Мазали ҳайкалда Тейлор Америка миллий футбол лигасининг Super Bowle кубогини ушлаб турган ҳолатда тасвирланган. Эгнидаги қизил форма қўшиқчининг қаллиғи – Тревис Келси ўйнайдиган футбол жамоасига тегишли.
Қандолатчи тортни пишириши учун 38 соат ва 130 кг турли масаллиқ сарф қилган. Унинг сўзларига кўра, Лара Мэйсон бундай катта ҳажмдаги тортлар яратишни яхши кўради. Илгари у Гринч фильми қаҳрамонидан худди шундай тарзда торт пиширган.
“Мен доим Тейлор Свифтга атаб унинг шаклида торт пиширишни истар эдим, чунки сўнгги 5 йил ичида у деярли ҳар бир конкурс ва номинацияларда фахрли биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Мен уни жуда яхши кўраман, унинг қўшиқлари ва замонавий аёллар учун муносиб намуна эканини қадрлайман. Бундан ташқари, мен “Кансаз-сити-чифс” футбол жамоасига ҳам мухлислик қиламан ва тортда буни ҳам ифодалашни лозим топдим”, — дейди Мэйсон.
Қайд этилишича, қандолатчининг олти ёшли эгизак қизлари унинг ишидан жуда мамнун. “Бизнинг онамиз Тейлор Свифтнинг тортини тайёрлаган деб, хурсанд бўлишди қизларим”, қўшимча қилди Мэйсон.
Изоҳ (0)