“ЦСКА” тарбияланувчиси Максим Сарраф “Андижон” билан шартнома имзолади.
Бу ҳақида “Бургутлар” матбуот хизмати маълум қилди. Максим андижонликлар сафида эркин агент сифатида қўшилди.
Посбон янги жамоаси билан мавсум охиригача мўлжалланган шартнома имзолади.
2005 йилда таваллуд топган Сарраф “ЦСКА” ёшлар жамоасида ўйнаган ва Сурия терма жамоаси дарвозабони ҳисобланади.
Изоҳ (0)