Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги икки қаватли уйда ёнғин юз берди. Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда таралди.
Вилоят ФВБ матбуот хизматининг маълум қилишича, 11 февраль куни соат 14:00 да “Ўзбекистон” МФЙда жойлашган икки қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, еттита ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 14:06 да етиб бориб, ёнғин соат 14:16 да ўраб олинган ва соат 14:44 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)