Тошкентда реконструкция бўлаётган “Пойтахт” бизнес марказида 9 февраль куни ёнғин юз берди. Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, Юнусобод туманидаги собиқ “Пойтахт” бизнес маркази реконструкция ишлари олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар ФВБга соат 11:40 да келиб тушган.
Шунга кўра, тўртта ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:43 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин ва соат 11:51 да ўчирилган. Бинода қурилиш материаллари ёнган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)