Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Республика бўйича ҳаво абир оз булутли бўлади, вақти-вати билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 9 февралда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади. Бундай ҳарорат фони февраль ойи биринчи ўн кунлиги охири учун бўлган меъёрий қийматлардан 6-8 даражага кўпдир.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳарорат кўтарилиши ҳисобига қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда 10—11 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 5-8 даража илиқ, кундуз кунлари 17-19 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)