• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Марказий Осиё

    Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида ўнлаб юк машиналари қолиб кетди

    Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида ўнлаб юк машиналари қолиб кетди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар берди.

    Фото: Видеодан кадр

    Матчинский туманидаги “Фотехобод” постида юк машиналари тўпланиб қолган. Ҳайдовчиларга кўра, асосий сабаб юк машиналари учун чегарани кесиб ўтишда лицензия нархининг ошиши, бу эса юк ташиш ортидан фойда олиб келмайди. Ҳайдовчилардан бири 2024 йил бошидан ҳужжат олиш қийин ва қимматга тушаётганини айтмоқда.

    “Биз нега бу қоғоз – рухсатнома – нархи бирданига 100 фоизга кўтарилиб, 130 долларга етганини билмаймиз. Ҳеч ким бизга бу борада тушунтириш бермаяпти”, — деди у.

    Бошқа ҳайдовчилар эса бундай нархлар катта қийинчиликлар туғдиришини айтмоқда.

    “Хўжанддан Тошкентга юк ташиш учун юк эгаси йўл ҳақига 450 доллар тўлайди, юкни Ўзбекистонга тушириш учун биз 220 доллар тўлаймиз, рухсатнома эса 130 долларга айланди. Бундан ташқари, Тожикистонгача йўл ҳақини тўлаймиз, дизель ёнилғиси нархи билан бунга арзимайди”, — дейди ҳайдовчи.

    Рухсатнома Ўзбекистон томонидан Тожикистон Транспорт вазирлигига юборилган ҳужжатдир. Бу ҳайдовчиларга хусусий хизмат кўрсатувчи компаниялар томонидан тақдим этилади.

    “Барчаси тез орада ҳал бўлади”

    Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода 6 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида “барча муаммолар Тожикистон Транспорт вазирлигига билдирилган ва масала яқин кунларда ҳал қилинади”, деди.

    “Ушбу масала юзасидан Божхона бошқармасининг вилоят ҳудудий бошқармаси, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Сўғд вилояти бўйича Чегара хизмати билан боғландик, вилоят раиси ўринбосари, ҳуқуқ-тартибот бўлими бошлиғи жалб этилди.
    Шунингдек, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги орқали Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода билан боғландик. Шундан сўнг Комиссия тузилди. Комиссия аъзолари “Фотехобод” назорат-ўтказиш пунктига келиб, йиғилиш ўтказди. Mавжуд муаммолар мамлакат Транспорт вазирлиги эътиборига ҳавола этилди”, — деди у.

    Вилоят раҳбарининг сўзларига кўра, келгусида корхоналар ҳайдовчиларга қулай бўлиши учун рухсатномани банк ўтказмаси орқали сотиб олишига кўрсатма берилди.

    “Ушбу рухсатномаларни берувчи айрим компанияларда ноқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланган. Бу масала билан мамлакат Транспорт вазирлиги шуғулланмоқда. Бу масалаларни муҳокама қилиш учун Бош вазир Қоҳир Расулзода билан ҳам боғландим. Ишончим комилки, “Фотехобод-Ойбек” назорат-ўтказиш пункти орқали юк автомобилларининг кесиб ўтишга рухсатнома олиш билан бўғлиқ муаммолар ҳал бўлади”, — деди Ражаббой Аҳмадзода.
    07.02.2024, 11:07   Изоҳ (0)   15864
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистонда автомобилларни қайта ишлаш учун мажбурий тўлов жорий этилди

    30.01.2024, 10:42

    Тожикистон Роғун ГЭС қуриб битказилиши учун ҳар йили 1 млрд доллар ажратмоқда

    01.02.2024, 20:31

    Тожикистонда 600 та географик объект номлари ўзгартирилади

    02.02.2024, 23:50

    “Толибон” ва Ўзбекистон иккита темирйўл станциясини ишга туширмоқчи 

    06.02.2024, 17:30

    Ўзбекистонга қўшни республикалар электрон сигаретларни бутунлай тақиқламоқчи 

    05.02.2024, 16:15

    “Толибон” Ўзбекистондаги биринчи элчисини тайинлади 

    05.02.2024, 11:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.