Президент раислигидаги йиғилишда рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида вазирлик ҳамда идоралар олдида турган вазифалар белгилаб олинди.
Хабарга кўра, ҳудудлар ва тармоқлар раҳбарлари рақамлаштиришда кескин ўзгариш қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди. Масалан, ҳудудларда 53 минг нафар ёш IT билан мустақил шуғулланиб, дастурий маҳсулот яратяпти.
Уларнинг фаолиятини кенгайтиришга туртки берадиган яхлит тизим яратиш зарурлиги таъкидланди. IT Park давлат берган имтиёзни резидентларга тақдим қилиш билангина чекланмай, маҳаллий дастурчиларимизни хорижий компанияларга таништириш, уларга катта-катта буюртмалар олиб бериши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Ҳокимларга жорий йилда 30 минг нафар ёшни инглиз ва немис тилига ўргатиб, IT’га йўналтириш бўйича амалий ишларни тезроқ бошлашга кўрсатма берилди.
Изоҳ (0)