• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Келинлар қўзғолони”даги Аббос — Муҳаммаджон Раҳимов 50 ёшни қаршилади. Актёр бугунги кунда нималар билан банд? (фото, видео)

    “Келинлар қўзғолони” фильмидаги Аббос ролини ижро этган актёр Муҳаммаджон Раҳимов ёдингиздами? У ёш бўла туриб, кўплаб томошабинларнинг кўнглидан жой олганди. Машҳурликда улғайган болакай ҳозирда телережиссёр сифатида фаолият юритади. Тўғри, у аввалгидек экранда кўринмайди, аммо фаолияти медиа соҳаси билан чамбарчас боғлиқ. 5 февраль куни 50 ёшни қарши олган актёрнинг бугунги кунда нималар билан бандлигига қизиқдик. 

    “Актёр бўлишимга туғуруқхона сабаб бўлган”

    Фото: Муҳаммаджон Раҳимов архивидан

    — Кутилмаган тасодиф сабаб, кино оламига кириб келганман. Укам Муроджон Сергелидаги туғуруқхонада дунёга келган. Отам иккимиз онамни кўриш учун туғуруқхонага борганимизда, хонадаги аёллардан бири мени зимдан кузатган экан. Унинг турмуш ўртоғи Жашлиғ ака иккинчи режиссёр бўлиб фаолият юритар экан. Хуллас, онам у аёл билан яқин дугона бўлиб қолган. Аёл ширин ва уддабурон деб турмуш ўртоғига мақтагач, икки йилдан сўнг Жашлиғ ака мени фильмга таклиф этган. Қўлим сингани учун кино съёмкага бормайман, деб роса хархаша қилганман. Ота-онам қаршилигимга қарамай Элёр Эшмуҳаммедовнинг “Даҳонинг ёшлиги” фильмида эпизод ролни ижро этишга кўндирган. Хуллас, туғуруқхонадаги учрашув сабаб кино оламига қадам қўйганман.

    “Орзиқиб кутилган фарзандман!”

    Фото: Муҳаммаджон Раҳимов архивидан

    — Онам болалигида актриса бўлишни орзу қилган экан. Бобом билан бувим замонасининг диндор инсонлари бўлгани учун қизларининг орзуларига қарши бўлган. Шу боис, онам актёр бўлишимни мендан ҳам кўра кўпроқ истаган. Оилада 11 та фарзанд бўлганмиз. Уч қиздан кейин туғилган ўғил бўлганим учун болаликдан менга бўлган эътибор бошқача эди. Ота-онам эринмай киностудияларга олиб боришар, сценарийни ёдлашимга кўмаклашишарди. Бошқа фарзандларда ҳам санъаткор бўлиш имконияти бор эди. Аммо улар бу соҳани эгаллашни истамади.

    “Рус тилини билмаслигим панд берарди”

    Фото: Муҳаммаджон Раҳимов архивидан

    — Илк ролимни саккиз ёшимда ижро этганман. У пайтларда фильмларнинг суратга олиниши бугунгидан анча мураккаб эди. Фильмлар кинотасмада олингани учун қайта-қайта дубль қилиш қимматга тушарди. Шу боис, жиддий тайёргарлик ишларидан сўнг камера моторлари босиларди. Энг ёмони, у пайтларда фильмлар асосан рус тилида тасвирга олинарди. Мен эса бу тилни яхши билмасдим. Шундай бўлса-да, режиссёрдан танбеҳ эшитмаслик учун рус тилидаги матнни ёдлардим. Илгари фильмларнинг деярли бари 3-4 ойлаб чекка қишлоқларда суратга олинарди. Тошкент шаҳрида камдан кам фильмлар суратга олинган. Ёш бола учун узоқ вақт уйидан, ота-она меҳридан айро яшаш осон эмас. Шунинг учун ҳар доим актёр бўлмайман, роль ўйнамайман, деб инжиқлик қилардим. Аммо бора-бора бундай муҳитга ҳам мослашиб кетдим. Актёрлар яқинларимдек бўлиб кетганди. Ижодий жамоанинг эркатойи бўлганман, десам хато бўлмайди.

    “Болалик гаштини ҳис қилмадим!”

    Фото: Муҳаммаджон Раҳимов архивидан

    — Болалик гаштини ҳис қилмаганман, десам муболаға бўлмайди. Чунки 8 ёшимда кинога кириб келган бўлсам, 16 ёшимга қадар йилига камида 2 та фильмда суратга тушардим. Бола бўлиб истироҳат боғига борганимни ёки ёзни дам олиш оромгоҳида ўтказганимни эслолмайман. Аммо минглаб болалар ичидан актёр бўлиш бахти менга насиб этганидан хурсанд бўламан. Чунки бундай омад ҳаммага ҳам кулиб боқмайди.

    “Келинлар қўзғолони”даги Аббос

    Фото: Муҳаммаджон Раҳимов архивидан

    — “Келинлар қўзғолони” фильмидаги Аббос роли учун кастинг ўтказилган. Унда 325-иштирокчи бўлиб қатнашганман. Фильмнинг суратга олиниши жуда қизиқ кечган. Ўзбекистон халқ артистлари Турсунхон Жаъфарова ва Наби Раҳимов каби устозлар билан бир фильмда суратга тушганимдан бахтиёрман.Одамлар “Келинлар қўзғолони” бериладиган кун телевизор қаршисидан жилмасди. Аммо отам раҳматли кибрланиб, юлдузлик касалига чалинишимга йўл қўймаган. Бирор марта суратга тушган фильмимни мақтаганини ҳам эслолмайман. “Ўғил бола ҳар ишни билиши керак”, деб энг қийин ишларни менга буюрарди. Кўча-кўйда одамлар ҳавас қиладиган актёр болача бўлсам-да, уйда ҳамма қатори эдим. Съёмкалардан қайтгач, укам билан ҳовли ишларини қилардик. Ғишт қуйиб, ўра қазиган кунларимиз ҳам бўлган.

    “Кино бугун бор, эртага йўқ”

    Фото: Муҳаммаджон Раҳимов архивидан

    — Мактабни тамомлаган йилим бир гуруҳ ёш актёрларни Москвага жўнатадиган бўлишди. Жавоҳир Зокиров, Толиб Мўминов, Фаҳриддин Шамсиматов каби тенгдош ижодкорлар билан Москвага ўқишга борганман. Ўқишни тамомлаганимиздан кейин Москвада ишлаб қолишни таклиф қилишган. Аммо онам 7 та ёш бола билан қийналиб қолганликларини айтиб, Тошкентга қайтишимни сўрадилар. Турган гапки, онамга йўқ деёлмай қайтиб келдим. Мана шу воқеадан сўнг қайсидир маънодаги кинодаги фаолиятим тўхтади. Кинодаги фаолият ҳеч қачон доимий бўлмайди. Иш бирда бор, бирда йўқ. Аммо рўзғор ҳамиша қайнаши керак. Олдимда уч йўл бор эди: Москвага қайтиб бориш, кинода ишлаш ёки телевидениедан келаётган таклифни қабул қилиш. Мен вазиятни инобатга олган ҳолда, учинчи йўлни танладим. Ҳар ҳолда, телевидениеда ҳар доим иш бор ва шунга яраша маош берилади.

    Фото: Муҳаммаджон Раҳимов архивидан

    Шу кунга қадар давлат телеканалларида турли лавозимларда фаолият юритдим. Иккинчи режиссёр, режиссёр, муҳаррир, маркетинг бўлими бошлиғи бўлиб ишладим. Лекин фильмларга таклиф этишса, бирдан рад жавобини бермаганман. Чунки, кинога бўлган меҳрим бўлакча. Агар фильм сценарийси ва менга аталган қаҳрамон характери маъқул келса, ҳамкорлик қилишга тайёрман. Аммо очиғини айтай, катта режиссёрлар мактабини кўргач, бошқалар билан ишлаш қийин кечар экан.

    “Ёш болага катта гонорар тўлашган”

    Фото: Муҳаммаджон Раҳимов архивидан

    — Шунча фильмларда суратга тушгансиз, яхшигина гонорар олгандирсиз, деб кўп сўрашади. Ҳақиқатан ҳам яхшигина гонорар олганман. Аммо аниқ суммаси ҳақида билмайман. Чунки гонорарни ота-онам олган, менга қанча пул топишимни айтишмаган. Балки, кўп пул олар эканман, деб ҳаволаниб кетмаслигим учун шундай қилишгандир. У пайтларда вояга етмаган болани 4 соатдан ортиқ ишлатиш тақиқланган экан. “Ўзбекфильм” мен билан узоқ вақтга шартнома тузарди. Шу боис, катта актёрларга қандай ҳақ тўлашса, менга ҳам шунчадан беришган экан.

    “Фарзандларим санъаткор бўлмаганидан хурсандман”

    Фото: Муҳаммаджон Раҳимов архивидан

    — Орзуларим жуда кўп. Одам неча ёшга тўлишидан қатъи назар орзу қилишдан тўхтамас экан. Отам раҳматли тўйимни кўрмай, эрта оламдан ўтган. Шу боис, фарзандларим туғилган кундан бошлаб уларнинг тўйларини кўришни орзу қиламан. Тўнғич қизимни икки йил аввал узатдим. Ўғлим инглиз тилини ўрганиб, логистика соҳасида ишлаяпти. Кенжа қизим ҳам таҳсил оляпти. Фарзандларим санъат соҳасини эгалламаганига афсусланмайман. Келажакда актёрлар фондини очишни режалаштиряпман. Вилоятда ижод қилаётган ва баъзи сабабларга кўра унутилаётган актёрларга моддий ва маънавий кўмак беришни ният қилганман, — дейди Муҳаммаджон Раҳимов.

    05.02.2024, 14:50   Изоҳ (0)   27871
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Майкл Жексоннинг фарзандлари билан ўқиган, Энтони Ҳопкинс билан ишлаган ва 5 та тилни биладиган Марьям Тиллаева 25 ёшни қаршилади (фото, видео)

    19.01.2024, 11:41

    “Ичкиликка берилиб, девонасифат инсонга айлангандим” — шартнома пулини тўлолмай институтдан кетган, санъатдан кўнгли совиган ва 5 боланинг отаси бўлган Санжар Шоди...

    30.01.2024, 15:25

    Жарроҳ бўлишни орзу қилган, ота-онасининг “қулоқсиз” фарзанди бўлган ва қўшиқларидан бирини 16 та хориж санъаткори ижро этган Улуғбек Раҳматуллаев 42 ёшда (фото, в...

    01.02.2024, 11:30

    Рейтинг: Қайси хоразмлик санъаткор бирров хизмати учун 5000 доллар олади?

    05.02.2024, 13:50

    Вайнер Азода турмуш ўртоғи билан танишуви, 35 минг доллар сарфланган тўйи, энг қиммат рекламаси ҳақида сўзлаб берди

    05.02.2024, 11:55

    “Бундай гўзал бахтни кутмаган эдим” — Макка шаҳрига келин бўлган Суғдиёна Азимова билан суҳбат (фото)

    05.02.2024, 10:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.