Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги поликлиникада ходимларга ёрдам пули берилиб, ярми қайтариб олингани айтилди. Вилоят ССБ ҳолатга изоҳ берди.
Мазкур ҳолат поликлиника жамоаси ва касаба уюшма қўмитасининг умумий йиғилишида муҳокама қилинди.
Йиғилишда сўзга чиққан поликлиника ходимлари ҳақиқатан ўтган йилнинг сўнгги чораги учун моддий рағбатлантириш пуллари пластик карталарига тўлиқ ўтказиб берилгани, аммо унинг ярмини қайтариш ҳақида ҳеч қандай топшириқ берилмаганини қайд этди.
Бу борада норозилиги бўлган ходимлардан асослантирувчи ҳужжатлар билан бошқарма маъмуриятига мурожаат этиш сўралди.
Изоҳ (0)