• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЕОИИ Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон ва ЕОИИ давлатлари ўртасидаги барча тариф ва нотариф чекловларини олиб ташлаш масаласи муҳокама қилинди

    Олмаота шаҳрида Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси 2 февраль куни бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар берди. 

    Йиғилишда Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи давлат сифатида ўзаро манфаатли ҳамкорликни муваффақиятли ривожлантирилаётгани таъкидланди. Ҳозирги мураккаб шароитда савдо ва ҳамкорликда ижобий динамика сақлаб қолинмоқда. Аҳамиятлиси, иттифоқда кузатувчи мақомини олган пайтдан бошлаб Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ЕОИИ мамлакатлари билан қарийб икки баравар ортди (2020 йилда — 9,8 миллиард доллар, 2023 йилда —15,9 миллиард доллар).

    Ўтган йилнинг сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий комиссияси қўшма ишчи гуруҳининг учинчи йиғилишида амалга оширилган ишлар натижалари атрофлича муҳокама қилиниб, ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари белгилаб олинди.

    Хусусан, 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган Қўшма ҳаракатлар режаси тўлиқ амалга оширилди, бунинг натижасида иқтисодий шерикликни янада ривожлантириш учун янги ўсиш нуқталари ҳамда имкониятлар яратилди. Шунингдек, Ўзбекистон ЕОИИнинг трансчегаравий тартиб-қоидалар ва юкларни мултимодал ташишни соддалаштириш, иқлим кун тартиби ва электрон тижорат соҳасидаги саноат лойиҳаларига қўшилди.

    Фото: Бош вазир матбуот котиби

    Қолаверса, бир қатор қўшма лойиҳалар йўлга қўйилди. Устувор тармоқларда замонавий савдо-логистика марказлари, махсус иқтисодий ҳамда саноат зоналари ташкил этилмоқда. Шу билан бирга, ҳали ечимини топиш керак бўлган бир қатор масалалар борлиги қайд этилди. Ўзаро муносабатларни чеклайдиган бу омилларни келгусида бартараф этиш лозимлиги қайд этилди.

    Давом этаётган глобал муаммолар, ортиб бораётган озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги хатарлари ҳамда иқлим ўзгариши масалалари мамлакатларнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш вазифаларини яқинроқ мувофиқлаштиришни талаб қилади. Бу муаммоларни енгиб ўтишда иқтисодий ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш, миллий иқтисодиётларнинг рақобатдош устунликлари ва бир-бирини тўлдирувчи омилларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.

    Шундан келиб чиқиб, умумий саъй-ҳаракатларни товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, савдо-иқтисодий муносабатларни либераллаштириш, Ўзбекистон ва ЕОИИ давлатлари ўртасидаги барча тариф ва нотариф чекловларини олиб ташлаш ҳамда тўлиқ эркин савдо режимига ўтиш, техник жиҳатдан тартибга солиш тизимларини бирлаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга қаратиш зарурлиги билдирилди.

    “Мазкур саъй-ҳаракатлар келгусида Ташкилот доирасидаги ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз”, – дейилади хабарда.
    02.02.2024, 22:50   Изоҳ (0)   5772
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ЕОИИнинг иқлим, рақамлаштириш ва логистика лойиҳаларига қўшилмоқчи

    25.02.2022, 14:11

    Бош вазирга яна 3 та шаҳар ва 4 та туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди

    18.01.2024, 13:59

    Абдулла Арипов Олмаотада Қозоғистон бош вазири билан учрашув ўтказди

    02.02.2024, 10:40

    Пойтахтда 5 та автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 2 киши енгил жароҳат олди

    02.02.2024, 22:37

    2024 йилда тадбиркорлик субъектларига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун электрон аукцион савдолари орқали 350 та участка таклиф этилади

    02.02.2024, 21:50

    Қашқадарёда ҳамшира иш вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилгани учун ҳайфсан олди

    02.02.2024, 21:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Халқаро қидирувда бўлган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:55

    “Канада билан савдо музокаралари тўхтатилади” — Трамп (видео)

    Дунё | 28 июн, 18:35

    Тошкент–Тель-Авив–Тошкент йўналишидаги рейслар қачондан тикланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:15

    Эронда Исроил билан урушда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг дафн маросими бўлиб ўтди (видео)

    Дунё | 28 июн, 17:55

    Ўзбекистонда 29 июнь куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 17:35

    Қозоғистонда аёл автобус бекатида фарзанд кўрди

    Дунё | 28 июн, 17:15

    Покистонда портлаш туфайли камида 16 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 28 июн, 16:55

    Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: “Бу каби турнирлар футболчилар саломатлиги ҳисобига ўтказилмаслиги керак”

    Спорт | 28 июн, 16:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.