• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Ичкиликка берилиб, девонасифат инсонга айлангандим” — шартнома пулини тўлолмай институтдан кетган, санъатдан кўнгли совиган ва 5 боланинг отаси бўлган Санжар Шодиев 47 ёшда (фото, видео)

    Томошабинларга Борья тахаллуси билан яхши таниш бўлган актёр, режиссёр ва хонанда Санжар Шодиев бу йил 47 ёшни қаршилади. Катта орзу умидлар билан ижод оламига кириб келган Санжар Шодиев интервьюларида ундан кўнгли қолгани ва оиласининг бошига тушган мусибатдан сўнг кўплаб “дўст”ларидан воз кечгани ҳақида сўзлаб берди.

    “Онам артист бўлишимга қарши бўлганди”

    Санжар Шодиев санъаткорлар оиласида дунёга келган. Унинг отаси Султон Шодиев Навоийнинг кўзга кўринган ҳофизларидан бири бўлган. Шу боисдан ҳам у болаликдан шу соҳага қизиққан. Аммо онаси ўғлининг санъаткор бўлишини истамаган.

    Фото: Санжар Шодиевнинг шахсий архивидан

    — Оилада бешта фарзанд бўлганмиз: уч ўғил, икки қиз. Афсуски, сафимиз биттага қисқарди, акам вафот этди. Дадам ҳофиз бўлган, ҳар куни тўй хизматлари билан банд эди. Онам эса уйда тикувчилик билан шуғулланарди. Менда санъатга қизиқиш болаликдан бўлган. Аммо онам “Хотининг бир умр рашк қилади”, деб артист бўлишимга қаршилик қилган. 
    Қизилтепа туманидаги Максим Горкий номидаги 1-мактабда таҳсил олганман. Ўқишларим билан унчалик мақтанолмайман-у, аммо энг фаол ўқувчилардан бири эдим. У пайтлари ойлаб пахта теримига борардик. Кечки овқатдан кейин концертлар уюштирардик. Ўшанда қўшиқ айтиш, кулдириш менинг чекимга тушарди. Синфдошларимда “Вақтим борида дастхат олинглар, таниқли бўлиб кетсам қўлим тегмаслиги мумкин”, деб ҳазиллашардим, — дейди Санжар Шодиев.

    “Икки йил ўқиб, институтдан кетишга мажбур бўлганман”

    Санжар Шодиев мактабни битириб, ҳарбий хизматга борган. Кейин 1997 йили ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига шартнома асосида ўқишга қабул қилинган. Аммо икки йил ўқиб, шартнома пулини тўлолмай, Навоийга қайтиб кетишга мажбур бўлган.

    Фото: Санжар Шодиевнинг шахсий архивидан

    — Оиламиз катта эди, шартнома асосида ўқиб, устига-устак пойтахтда яшаш бирмунча қийин. 1997 йили драма кино актёрлиги бўлимига шартнома асосида ўқишга қабул қилинганман. Икки йил ўқигандан кейин шартнома пулини тўлашга қийналиб қолганман. Шундан кейин ўқишни ташлаб кетишга мажбур бўлганман. 2000 йили яна институтга ҳужжат топширганман. Аммо бу сафар актёрлик бўйича эмас, режиссёрлик бўлимига ҳужжат топширганман. Валижон Умаров курсига давлат гранти асосида қабул қилинганман. Шартнома тўлолмайдиган талаба учун бу чинакамига бахт эди, — дейди Санжар Шодиев.

    “Тан оламан келишган актёр эмасман”

    Санжар Шодиевни нега Борья дейишади? Аслида бу тахаллус унга “Жоним сени ёхуд эгизаклар” фильмидан эсдалик бўлиб қолган.

    Фото: Санжар Шодиевнинг шахсий архивидан

    — Илк ролимни Бурхон Шаропов фильмида ижро этганман. Бу фильм менга, Гулчеҳра Эшонқулова ва Шароф Муқимовга ҳам катта омад олиб келган. Тан оламан, мен чиройли, келишган актёр эмасман. Шу боис рол берилаётганда кўпинча иккинчи даражадаги ролларни беришарди. Бундан ранжимаганман, аммо кун келиб ўзим ҳам фильм суратга олишни кўнглимга тугиб қўйганман. Илк режиссёрлик ишим 2007 йили суратга олган “Ортиқча омад” фильми бўлган. Икки йилдан кейин “Етти ҳайкал битта кал” фильмини суратга олганман. Аммо бу икки фильмга нисбатан 2011 йили суратга олинган “Қалб кўзи” ва “Жигарбандим” фильмлари омадлироқ чиққан. Одамлар ишонувчан, уларни кулдиришдан кўра йиғлатиш осонроқ, — дейди Санжар Шодиев.

    “100 минг АҚШ доллари сарфланган фильм…”

    Санжар Шодиев шу кунгача ўнга яқин фильмларга режиссёрлик қилган. Хўш, унга қайси фильми катта даромад келтирди?

    Фото: Санжар Шодиевнинг шахсий архивидан

    — Ижоддан катта фойда олганман, деб айтолмайман. Масалан фаолиятим давомидаги энг кўп харажат қилган фильмим “Шурик Тошкентда” бўлган. 100 минг АҚШ доллари сарфланган, аммо натижа кутилганидек бўлмаган. “Қалб кўзи”га эса бор-йўғи 15 минг харажат қилинган. Аммо сарфланганидан бир неча бор кўпроқ даромад олинган. Айтмоқчиманки, фильм даромади унинг сифати ва сарфланган маблағига боғлиқ эмас. Ҳеч қанча сарфланмаган оддий фильм ҳам зўр даромад келтириши мумкин, — дейди Санжар Шодиев.

    “Акам ўлганда кўп дўстларим ёнимда бўлмади”

    Актёр акаси Анвар Шодиевнинг ўлимидан кейин тушкунликка тушиб, ичкиликка берилгани ва санъатдан кўнгли совигани ҳақида гапирди.

    Фото: Санжар Шодиевнинг шахсий архивидан

    — Акам мен учун нафақат ҳаётда, ижодда ҳам энг яқин инсоним эди. Жуда кўп фильмларда рассом бўлиб ишлаган, ўзи ишининг устаси бўлган. Ҳозир ҳам сёмкаларга борсам, тасвирга олиш майдончасининг ҳар бурчагида акамнинг борлиги сезилади. Афсуски, акам жуда оғир аҳволда касалхонага тушди. Ўша пайтда жигар қанчалик одамга яқин бўлишини тушундим. Шифокорга машинамнинг калитини кўрсатиб “Акамнинг жонини сақлаб қолинг, боримни бераман. Кўчадаги машинам ҳам сизга”, дедим. Акамнинг ҳаётидан бошқа ҳеч нарса кўзимга кўринмасди. Акам вафот этди, бу хабарни эшитиб онамнинг ҳам аҳволи оғирлашди.

    Фото: Санжар Шодиевнинг шахсий архивидан

    Ўша пайтда менга жуда қийин эди. Навоий ва Тошкентда эҳсон бердик. Аммо энг қийин вазиятимда яқин деб билган кўп инсонлар туриб беролмади. Ҳатто, жонини беришга тайёр бўлган инсонлар ҳам кўчада ўзини кўрмаганликка олиб ўтди. Жуда тушкун кайфиятда қолдим, ичкиликдан аламимни олдим. Худди девонасифат инсонга айландим. Ўша пайтда санъатдан ҳам кўнглим совиди. Акам бир умр шу соҳада ишлади, мен ишладим. Аммо ҳеч нарса, ҳатто санъатдаги таниш-билишлар ҳам кўнгил сўрашга ярамади, дедим. Ўзимни қўлга олишим учун тўрт йилдан ошиқроқ вақт кетди, — дейди Санжар Шодиев.

    “Аёлимнинг ижодни давом эттиришини истамагандим”

    Санжар Шодиев интервьюларида беш нафар фарзанди борлиги ҳақида гапиради.

    Фото: Санжар Шодиевнинг шахсий архивидан

    — Ўзимнинг фарзандларим учта, акамдан эса икки фарзанд қолди. Уларга оталик қилишни вазифам ва акам олдидаги қарзим деб биламан. Ўзимдан 7 ёш кичик Муҳаббат исмли қизга уйланганман. У билан санъат институтида бирга ўқиганмиз. “Ниҳол” номидаги давлат мукофотини қўлга киритган, ширали овози бор. Тақдир экан, оила қурдик. Аммо анча вақтгача унинг ижодни давом эттиришини истамадим. Сёмкалар сабаб кун бўйи кўчадаман, агар аёлим ҳам худди мендек бўлса болаларнинг тарбияси билан ким шуғулланади? “Вақти келганда ўзим ижодингни бошлашингда ёрдам бераман”, деб кўп гапирардим. 2012 йил “Жигарбандим” фильмининг саудтрекини унга ижро эттирдим. Мухлисларга манзур келди, ундан кейин концерт дастурини ҳам ўтказиб бердим, — дейди Санжар Шодиев.

    “Аёлим рашкчи инсон”

    Одатда, бир соҳада ишлайдиган жуфтлар бир-бирини тушунади, дейишади. Санжар Шодиев эса оила хотиржамлиги эр-хотиннинг касб-корига боғлиқ эмаслигини айтди.

    Фото: Санжар Шодиевнинг шахсий архивидан

    — Барча оилада бўлгани каби бизнинг оилада ҳам тушунмовчиликлар бўлган. Аёлим ниҳоятда рашкчи эди. Уришиш учун ҳар доим баҳонаси бўларди. Шунда тушундимки, эр-хотиннинг бир-бирини тушуниши касбига мутлақо боғлиқ эмас экан. Йиллар бир-биримизга бўлган ишончимизни мустаҳкамлади, — дейди Санжар Шодиев.

    30.01.2024, 15:25   Изоҳ (0)   64558
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Машҳур бўлолмаганимдан афсусланардим” — 50 ёшгача омадини кутган, Алла Пугачёва билан бирга ўқиган ва шахсий ҳаётида муваффақиятсизликка учраган Нозим Тўлахўжаев

    07.01.2024, 12:55

    Бешинчи уринишда ўқишга қабул қилинган, актёрликда эмас, шоирликда омади кулган Эркин Бозоров 35 ёшда (фото, видео)

    11.01.2024, 11:50

    Онаси саратондан вафот этган, грек қиз билан никоҳидан бахт топган, “Ватан”даги Қурбон роли учун курашган актёр Бобур Йўлдошев 45 ёшда (фото, видео)

    17.01.2024, 13:20

    Зулайҳо Бойхонова, Ғиёс Бойтоев ва бошқа устоз санъаткорларнинг Тошкентдаги “бирров” нархи қанча?

    30.01.2024, 13:40

    “Янги Ўзбекистон юлдузлари” мукофотини кимлар қўлга киритди? (фото, видео)

    29.01.2024, 23:05

    Instagram: Бобосининг қабрини зиёрат қилган Марьям Тиллаева, умрага кетган Сайёра Қозиева, хола бўлган Шаҳло Аҳмедова

    29.01.2024, 09:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.