Яқинда Ким Кардашян Balensiaga брендининг амбассадори бўлди. Модель имкониятдан фойдаланиб, бренднинг сумкалар коллекциясини намойиш қилди.
Юлдуз ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига сумкалар билан ўралган гардеробидан видео жойлаштирди. Бошида сумкалар сонини 130 дона деб тахмин қилишади. Кейин у санашни бошлайди ва унда 129 та аксессуарлар борлиги маълум бўлади. Daily Mail моделнинг коллекцияси тахминан 400 минг доллар эканини маълум қилди.
Маълумот учун, Ким Кардашян ва Кане Уэст 2004 йилда танишган, лекин узоқ йиллар давомида муносабатларини яшириб келган. 2012 йилда жуфтлик Париж мода ҳафталигида бирга келган. 2014 йилдан жуфтлик расман эр ва хотин бўлган, лекин 2021 йилнинг бошида Ким Кардашян рэпер билан ажрашиш учун ариза бергани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Собиқ жуфтлик биргаликда Норт исмли қизи ва суррогат онадан дунёга келган ўғиллари Сент, Чикаго ва Псалмани тарбияламоқда.
Изоҳ (0)