Туркия шимолидаги Kastamonu—Тошкепр йўлида автобус ағдарилиб кетиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда Тurkiye газетаси ҳамда IHA ахборот агентлиги.
Бахтсиз ҳодиса Алатарла қишлоғи яқинида содир бўлган, дея аниқлик киритмоқда IHA. Тurkiye маълумотларига кўра, автобус ҳайдовчиси қор туфайли бошқарувни йўқотган.
Агентликнинг ёзишича, ЙТҲга учраган йўловчи автобуси Истанбул—Синоп йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган эди: музлама туфайли у далага чиқиб кетган ва ёнбошига қулаган.
Жабрланганларнинг барчаси касалхонага ётқизилди, дейилади ОАВ хабарида. Агентлик маълумотларига кўра, улардан уч нафарининг аҳволи оғир.
NTV хабарига кўра, автобус Тurkay Turizm компаниясига тегишли.
16 январь куни Туркия жануби-шарқидаги Мерсин шаҳрида автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлганди. Анталиядан кетаётган йўловчи автобуси туннел оғзидаги тўсиқларга урилиб, ағдарилиб кетган. Оқибатда тўққиз киши ҳалок бўлган, яна 30 нафари жароҳатланган, жабрланганлар касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)