• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Ўзбекистон Этноспорт Ассоциациясининг 2023 йилдаги фаолияти сарҳисоби

    2021 йилда Ўзбекистон Этноспорт Ассоциацияси ташкил этилган бўлиб, Бел олиш ва учкураш, Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш, Полвонлик ва дорбозлик спорти, Улоқ-кўпкари, От пойгаси, От устида кураш, Чавгон, Танги илув, От устида камон отиш, Камондан отиш, ов қушлари билан кўргазмали ов қилиш каби миллий этноспорт турларини жаҳонда оммалаштириш ҳамда такомиллаштиришни ўз олдига мақсад қилган.

    Ушбу ассоциация миллий спорт турлари бўйича тадбирлар, мусобақалар ва ўқув дастурларини ташкил этиш орқали қадимий ва миллий спорт турларининг замонавий даврда ҳам изчил ривожланишини таъминлашда хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Этноспорт Ассоциацияси Раиси — иқтисод фанлари фалсафа доктори Ойбек Норинбаев раҳбарлигида турли этноспорт тадбирларидаги фаол иштироки туфайли халқаро майдонда эътирофга сазовор бўлди. Ассоциация ўзининг қисқа муддатли фаолияти давомида Ўзбекистонда ҳам, халқаро миқёсда ҳам этноспорт оммалашувида катта муваффақиятларга эришди.

    Шу тариқа, Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси 2023 йилда халқаро ташкилотлар экспертлари, Ўзбекистон вазирликлари ва идоралари вакиллари, шунингдек, профессионал ва ҳаваскор ёш спортчилар иштирок этган олтита йирик ва аҳамиятли тадбир ўтказди.

    Тадбирлардан биринчиси 18-19 февраль кунлари “Чимган Challenge-2023» фестивали доирасида “Sky Camp Бўстонлиқ” лагерида бўлиб ўтган қишки спорт турлари мавсумининг очилиш маросими бўлди.

    Тадбир чанғичи ва сноубордчиларнинг кўргазмали намойишини ўз ичига олган қиш мавсумининг расмий очилиши билан бошланди. Спортчилар Ўзбекистон Республикаси байроқлари билан тоғ ёнбағирларидан тушиб келдилар. Сўнгра профессионал ва ҳаваскорлар ўртасида қишки спорт мусобақаларига старт берилди. Тадбир давомида миллий этноспорт ўйинлари: ўқ отиш, арқон тортиш, шахмат, мини-футбол ва бадминтон бўйича ҳам мусобақалар ташкил этилди.

    Зотли итлари иштирокида кўргазмали тулки ови кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Қайд этиш жоизки, йиртқич қушлар ва итлар билан ов қилиш Ўзбекистоннинг номоддий маданий меросига киритилган. Бўлиб ўтган фестивал мамлакатимизда тоғ туризмини оммалаштиришга катта эътибор қаратилаётган туризмни ривожлантириш дастурида ҳам муҳим ўрин тутди, чунки Ўзбекистон нафақат қадимий шаҳарлари, балки гўзал тоғлари билан ҳам машҳурдир.

    2023 йил 24 март куни Тошкентнинг “Локомотив” боғида Полвонлик ва дорбозлик мусобақасининг ўтказилиши Ўзбекистоннинг бой маданияти учун яна бир эътиборли воқеа бўлди. Ушбу мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Этник спорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 259-сонли қарорига ҳамда 2022-2023 йилларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси”га асосан Этноспорт Ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилди.

    Бундай мусобақаларни анъанавий байрамлар давомида ташкил этиладиган алоҳида спорт тоифасига ажратиш мумкин. Чунки, анъанавий байрамлар, албатта, биринчи навбатда, рақс ва қўшиқлардан иборат, бироқ миллий байрамлар қўғирчоқ театри, кураш, от пойгаси ва дорбозлар чиқишини хам ўз ичига олади. Бу миллий анъана авлоддан-авлодга ўтиб келиб, бугунги кунгача сақланиб қолган. Бугунги дорбозлар эса аждодларимизнинг улуғвор анъаналарининг ажойиб давомчиларидир.

    Ўзбекистон ҳудудида спортнинг бу тури илк ўрта асрларда кенг тарқалган. Дорбозларнинг чиқишлари ҳар доим катта оломонни ўзига жалб қилган. Дорбозларсиз биронта байрам ҳам ўтмаган. Уларни томоша қилиш учун ёшу қари йиғилар, ҳаттоки шаҳар амалдорлари ҳам ташриф буюришарди.

    Шунингдек, 10 апрель куни Бухоро шаҳрида “Каштачилик ва миллий халқ ўйинлари” миллий фестивали бўлиб ўтди. Кўргазмада республиканинг барча ҳудудларидан ўттиздан ортиқ ҳунармандлар иштирок этди. Фестивалда каштачилар бош кийим, шарф, рўмол, гилам, сумка, товоқлар, нақшли дастурхон ва шу каби қўлда тайёрланган буюмларни намойиш этди. Фестивал доирасида халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ҳам ўтказилди. Иштирокчилар миллий кураш, белбоғли кураш ва миллий жанг санъатининг бошқа турлари бўйича беллашдилар.

    26 май куни Тошкентдаги “Наврўз” истироҳат боғида “Ўзбекистон этник ўйинлари” республика фестивали бўлиб ўтди. Мазкур фестивал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Этник спорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 259-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Этноспорт Ассоциацияси томонидан илк бор ташкил этилди. Фестивални Ассоциация раиси — иқтисод фанлари фалсафа доктори

    Ойбек Норинбаев очиб бериб, ўз нутқида Ўзбекистонда этноспортни оммалаштириш ҳамда такомиллиаштириш бўйича ҳукумат томонидан жуда катта эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтдилар. Шу билан бирга, ушбу тадбир ўзбек халқининг тарихини ўзаро англаш ва ундаги қадриятларни келажак авлод учун етказиб бериш учун хизмат қилишини, ёшларимизга ота-боболаримиз томонидан анънага айлантирилган спорт турлари билан танишиши уларда ифтихор туйғусини кучайтиришга туртки бўлади деган умиддамиз деб ўз сўзини якунладилар ҳамда барча иштирокчилардан мусобақада омад ва зафарлар тиладилар.

    Ассоциация учун 2023 йилнинг энг нуфузли ва катта тадбири “Халқаро этноспорт фестивали” 7-9 сентябрь кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтди. Ушбу фестивал Ўзбекистон Этноспорт Ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилиб, унда 63 давлатдан 2000 дан ортиқ спортчи иштирок этди. Шу билан бир қаторда 8 сентябрь куни хориждан келган этник спорт вакиллари иштирокида халқаро форум бўлиб ўтди.

    Ассоциация раиси — иқтисод фанлари фалсафа доктори Ойбек Норинбаев бундай тадбирлар ёшлар орасида миллий этноспорт турларига қизиқишини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ватанга бўлган туйғусини кучайтиришга қаратилганлигини таъкидлаб ўтиб тадбирни очиб берди.

    Фестивал доирасида Ўзбекистонда Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси фаолиятини тарғиб қилиш ва такомиллаштириш масалаларига бағишланган бир қанча давра суҳбатлари ўтказилди.

    Давра суҳбатида Конфедерациянинг барча 24 аъзоси, шунингдек, Ўзбекистон вазирликлари ва бирлашмалари вакиллари, ўнлаб мамлакатлардан олимлар ва тадқиқотчилар иштирок этди.

    Фестивалда ЮНЕСКО , Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар вакиллари ҳам иштирок этди. Фестивал дастуридан кўплаб мусобақалар жумладан, белбоғли кураш бўйича халқаро турнир, ўзбек жанг санъати бўйича жаҳон чемпионатлари, оммавий кураш ва тош кўтариш, камондан отиш ҳамда от спорти тоифасидаги мусобақалари ўтказилди.

    2023 йил 22 декабрь куни Этноспорт Ассоциацияси томонидан Қараб теп федерациясининг тақдимот маросимини ўтказди, унда спортнинг ушбу турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича режалар ҳамда этноспортни янада ривожлантириш вазифаларига қаратилган “Йўл харитаси” тақдим этилди.

    Бундан ташқари, йил давомида Этноспорт бўйича тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган спорт-оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ ўтказилди. 2023 йилги тасдиқланган тақвимга кўра, Ўзбекистон вакиллари 34 та турли мусобақаларда муносиб иштирок этиб, этноспортнинг оммалашувига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

    2024 йилдаги Этноспорт ассоциацияси олдидаги долзарб вазифалар

    2024 йилда Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси ўз олдига Ўзбекистоннинг ўзига хос маданий анъаналари билан танишишдан манфаатдор сайёҳларни жалб этиш каби янги мақсадларни қўймоқда. Этноспорт туризмини ривожлантириш орқали мамлакат нафақат маданий меросини сақлаб қолиши, балки маҳаллий ҳамжамиятларнинг иқтисодий ўсишини таъминлаши мумкин. Ташриф буюрувчилар учун этноспорт фестиваллари ёки интерактив семинарлар каби қизиқарли тадбирларни ташкил этиш Ўзбекистоннинг анъанавий спорт турларининг гўзаллиги ва бойлигини намойиш этишга ёрдам беради.

    Ўзбекистон Этноспорт Ассоциацияси вакиллари 2024 йилнинг 16-18 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтадиган Этноспорт форумида иштирок этишади. Улар семинар ва давра суҳбатларида иштирок этиб, форумнинг асосий вазифаси бўлган дунёда этноспорт ва туризмни ривожлантириш стратегиясини муҳокама қиладилар.

    Шу билан бир қаторда 11-13 май кунлари Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида “Этно ва замонавий мода ҳафталиги” халқаро этно-ўйинлар фестивали, халқ ҳунармандчилиги ва заргарлик буюмлари ярмаркалари бўлиб ўтади. Этноспорт Ассоциацияси фестивал меҳмонларига анъанавий халқ ўйинлари ва спорт турларининг бутун бой тарихини тақдим этадилар.

    Грузия кураши халқаро федерацияси таклифига биноан Ассоциация вакиллари 2024 йилнинг май ойида Грузиянинг Кахети шаҳрида бўлиб ўтадиган “Грузия этноспорт фестивали” фестивалида иштирок этади.

    Шунингдек, 2024 йилда Тошкент шаҳрида Республика Этноспорт фестивали ўтказилиши режалаштирилган. Унда бутун республикамиздаги этноспортнинг минтақавий вакиллари иштирок этадилар. Мазкур тадбирга халқаро ташкилотлардан эксперт ва олимларни таклиф этилиши режалаштирилган.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    26.01.2024, 18:05   Изоҳ (0)   10563
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Этноспорт

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Этноспорт ассоциацияси ташкил этилди

    09.10.2021, 22:16

    Ўзбекистонда этноспорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади

    27.05.2022, 07:11

    Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси билан миллий спорт турларини оммалаштиришни муҳокама қилди

    08.09.2023, 14:02

    Шавкат Мирзиёев Халқаро этноспорт фестивали иштирокчиларига табрик йўллади

    08.09.2023, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    Дунё | 22 июн, 23:05

    Суриядаги черковда худкуш террорчи ўзини портлатди (видео, фото)

    Дунё | 22 июн, 22:39

    Суперлига. “Пахтакор” “Қўқон-1912”ни, “Шўртан” “Сурхон”ни мағлуб этди

    Спорт | 22 июн, 22:33

    Эрон олий раҳнамоси ўз ўлими эҳтимолига ворисларини танлади — NYT

    Дунё | 22 июн, 22:06

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    Дунё | 22 июн, 21:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.