Тошкент метрополитенида 2023 йилда жами ташилган йўловчилар сони маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, 2023 йилда Тошкент метрополитенида 162,7 миллион йўловчи ташилган. Бу кўрсаткич 2022 йил билан солиштирилганда 26 миллион нафарга кўп.
Қайд этилишича, 2023 йилда Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 445,9 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2022 йилга нисбатан солиштирилганда 19 фоизга ошган.
2023 йилнинг январь—июнь ойларида Тошкент метрополитенида 81 миллион йўловчи ташилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 18,2 миллион нафарга кўп. 2023 йилнинг январь—июнь ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 447,3 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 29 фоизга ошган.
Изоҳ (0)