Сербиянинг Сомбор шаҳрида “13 Миллатлар лигаси” мусобақаси ўзининг сўнги босқичига етиб келди.
Ярим финал жанглари натижаларига кўра, 7 нафар ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмасига эга чиқди.
Қуйидаги боксчилар финалда жанг қиладиган бўлди:
- -48 кг Саида Раҳмонова
- -50 кг Феруза Казакова
- -52 кг Азиза Якубова
- -57 кг Ситора Турдибекова
- -60 кг Райҳона Қодирова
- -66 кг Навбаҳор Ҳамидова
- -75 кг Азиза Зокирова
Кеча бўлиб ўтган баҳслар натижаларига кўра эса, Мухлиса Хушвақтова, Моҳинабону Абдуллаева, Хадичабону Абдуллаева ҳамда Олтиной Сотимбоевалар бронза медалини қўлга киритди.
Финал жанглари 21 январь, якшанба куни ўтказилади.
Изоҳ (0)