Эмма Стоун Янги йилни ўзгариш билан бошлашга қарор қилган кўринади. У ўзининг Лос-Анжелесдаги ҳашаматли уйини сотувга қўйди. Уй 1926 йилда қурилган бўлиб, тўртта ётоқхона ва ҳар қаватда тўлиқ жиҳозланган ҳаммомлардан иборат. Турар-жойнинг умумий майдони 304 квадрат метрни ташкил қилиб, 3,9 миллион долларга баҳоланмоқда.
Фотосуратлардан кўриш мумкинки, Эмма Стоун уйнинг интерьери стандартлардан узоқроқ бўлишини мақсад қилган. Уйда пушти ёстиқлар билан безатилган ёрқин фируза рангли мебеллар жойлаштирилган. Деворлари эса санъат асарлари билан безатилган.
Изоҳ (0)