• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Майкл Жексоннинг фарзандлари билан ўқиган, Энтони Ҳопкинс билан ишлаган ва 5 та тилни биладиган Марьям Тиллаева 25 ёшни қаршилади (фото, видео)

    19 январь куни Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси, Инстаблогер Марьям Тиллаева 25 ёшни қарши олди. Бугунги кунда Instagram ижтимоий тармоғида 1 млн 200 нафар кузатувчига эга Марьям ҳақида нималарни биламиз?

    Марьям Тиллаева бобоси Ислом Каримов ва бувиси Татьяна Каримова билан
    Фото: Instagram


    Марьям Тиллаева 1999 йилнинг 19 январь куни Тошкентда тадбиркор Тимур Тиллаев ва Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг иккинчи қизи Лола Каримова оиласида дунёга келган. Марьямнинг Умар исмли укаси ва София исмли синглиси ҳам бор.

    Марьям болалигидан санъатга қизиққан. Ота-онаси шу боис уни “Томоша” болалар ансамблига берган. Марьям “Томоша”да фортепиано чалишни ҳамда қўшиқ куйлашни ўрганган. У бир нечта давлат тадбирларида “Томоша” гуруҳи билан саҳнага чиққан.

    Марьям ота-онаси билан
    Фото: Instagram


    Марьям улғайгач, онаси Лола Каримованинг хайрия фонди лойиҳалари доирасида меҳрибонлик уйлари, мактаб ва касалхоналарга борарди. 14 ёшга тўлганида ота-онаси уни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида жойлашган мактабга ўқишга юборади. Марьям мактабни битиргач, АҚШнинг нуфузли университетларидан бирига кириб сиёсатшунослик ва ҳуқуқшунослик йўналишида таҳсил олди.

    АҚШда Майкл Жексоннинг фарзандлари билан бир мактабда ўқигани 



    “АҚШдаги мактабда ўқиганимда, ўшанда 14 ёшда, ўтиш даврида эдим. Менга у ер ёққан. Дўстларим ўқийдиган мактабга бордим. Умуман олганда, бошқа-бошқа дунёқарашлар, болалар, мен маданиятнинг кўп қисмини шу ердан ўргандим. Мен ўқиган мактабда жуда кўп машҳурларнинг фарзандлари ўқир эди, масалан Майкл Жексоннинг фарзандлари ва яна бошқалар. Ота-онам мени машҳурларнинг уйига ташлаб кетган ва шу орқали улар билан яқиндан танишишни истаган. Укам актриса Ҳелли Беррининг қизи билан дўст бўлган.

    Фото: Instagram

    Голливуд юлдузи Энтони Ҳопкинс билан бир фильмда рол ижро этгани 

    “Энтони Ҳопкинс билан бир фильмда рол ижро этганман. Атиги бир дақиқалик эпизод бўлган. Менинг бир дўстим бор, режиссёр, исми Матео. У менга ўзимни актрисаликда синаб кўришим ҳақида гапирган.

    Марьямни асабийлаштирадиган савол

    TikTok фойдаланувчиларидан бири Марьямдан “Халқнинг пули қаерда?”, деб сўради. Марьям эса унга жавобан: “Мен ота-онамнинг пулини ишлатмайман, мен пулни ўзим ишлаб топаман. Шунчаки моддий имконияти саёҳат қилишга етадиган дўстларим билан дам оляпман. Уларнинг пули меҳмонхонада тунашга ҳам, кемада сайр қилишга ҳам етади.

    Бунинг нимаси тушунарсиз? Балки, мен саёҳат қилишга қурби етадиган йигитлар билан дўстлашгандирман? Бу мени асабийлашишга мажбур қиладиган савол”, — дейди Марьям Тиллаева.

    Фото: Instagram

    Бобосининг сўнгги кунлари ҳақида

    — Унинг сўнгги кунларида бувим, ойим ва мен ёнларида бўлганмиз. Отам ўшанда укам ҳамда синглим билан Лос-Анжелесда қолганди. Бобомнинг ўлимидан сўнг бир ҳолат кўз ўнгимда қолиб кетган. Шифокор унинг юраги уришдан тўхтаганини айтганида, ҳаммамиз у ётган хонага югурганмиз. Зинадан тушиб борар эканмиз, саросимадан бувим ва онамнинг оёқларидаги шиппаклар отилиб кетган. Мен ўшанда хонага кирганимда бобомнинг ёнида узоқ йиллар бирга бўлган кучли, кап-катта, бақувват эркаклар юракдан йиғлаётганини кўрганман. Бу ҳолат мени қаттиқ таъсирлантирган. Шундан сўнг мен Ўзбекистонга қайтмадим. Бобом билан ўртамизда жуда катта ришта бор эди.

    Марьямни Ўзбекистонга танитган воқеа

    Марьям Тиллаева собиқ турмуш ўртоғи Амиран Сардаров билан
    Фото: Instagram


    2021 йилда ўзбек ОAВда Марьям Тиллаева ҳақида хабарлар тарқала бошлади. Бунга унинг россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиққани сабаб бўлди. Амиран ва Марьям 2021 йилнинг апрель ойида Лас-Вегасдаги меҳмонхоналардан бирида кичик даврада тўй қилиб, турмуш қурди.

     

    Марьям ўзидан 13 ёш катта блогерга ота-онасининг қаршилигига қарамай турмушга чиқади. Тимур Тиллаев ва Лола Каримова қизларининг бу ишидан хафа бўлиб, тўйдан кейин у билан гаплашмай қўйган. Орадан кўп ўтмай Амиран Сардаров Instagram саҳифасига рафиқасининг ички кийимсиз суратини жойлади. Бу Марьямнинг ўзбек аудиторияси томонидан хейтга учрашига сабаб бўлди. Минглаб инсонлар унинг Instagram саҳифасига обуна бўлиб, ҳақоратомуз сўзларни ёзиб қолдира бошлади, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари уни ахлоқсизликда айблади. Марьям яқинда берган интервьюларидан бирида аслида бу ҳолат унинг тушкунликка тушишига сабаб бўлса-да, бошқа томондан ўша пайтда унинг Instagram кузатувчилари сони кескин ортишига сабаб бўлгани ҳақида айтиб ўтган.

    Фото: Instagram

    Марьям яланғоч сурати тарқалиши ортидан қаттиқ депрессияга тушиб қолгани ҳақида шундай деган эди:

    — Мен бундай суратимни ҳеч қачон ижтимоий тармоққа жойламаган бўлардим, розилик ҳам бермаганман. Бироқ сен ҳар кунлик манипуляция ҳамда таҳқирлашга асосланган муносабатларда бўлсанг, сен инсоннинг “севгиси”ни йўқотмаслик учун, уни ранжитмаслик учун ҳамма нарсага тайёр бўласан. У 35 ёшида, онгли равишда шундай ўйин ўйнади. Амиран ижтимоий тармоқлар шундай ишлайди, деди. “Сен ҳеч нарсани тушунмайсан”, деди. Бу хайп, мен уни қўллаб-қувватлашим кераклигини айтди, “Буни иккимиз учун қиляпман”, деди.
    Мен йиғладим. Ҳозир эса шу ҳақда ўйлаб, ўзимни шунчалик ерга урганимдан афсусланиб кетяпман. Унинг постидан кейин менга тасаввур қилиб бўлмайдиган нафрат ёғилди. Мени фоҳиша деб аташди, ўлим тилашди, таҳдидлар бўлди. Ўша расмни Ўзбекистонда яшайдиган ҳамма кўрди, уни қариндошларим, бувиларимга кўрсатишди. Бу — мен ҳаётимнинг охиригача шу шармандалик билан яшашга тўғри келадиган ҳолат.

    Эримнинг бу қилмишидан сўнг уни тушунмай қолгандим, бироқ уни севганим учун қўллаб-қувватлаб, фақат ўзимга ёмон қилардим.  Оилам олдида, отам, онам, укам, синглим, бобом, бувим ва халқимиз олдида уятга қолдим. Шунда ҳам Амиран тараф бўлдим. Ўшанда ақлим қаерда эди, тушунмайман. У ўшанда биргина пости билан ота-онам билан муносабатларимга бутунлай нуқта қўйди. Уларни тушунаман. Амиран ниятига етди. Мени оилам ва дўстларимдан ажратиб қўйди. Мен эса ўшанда ўзим тушунмаган ҳолда жуда қаттиқ депрессияга тушиб қолдим.

    Фото: Instagram


    Марьям ва Амираннинг турмуши 10 ой давом этди. Ажрашгани ҳақидаги маълумотни биринчи бўлиб Амиран Instagram саҳифасида эълон қилди. Марьям эса бу ажримни қуйидагича изоҳлади:

    — Мен бир ярим йил бу инсон билан яшаб, қандай кунларни бошдан кечирганимни ҳаммага сўзлаб бермоқчи эмасман. Бугун қандай ҳис-туйғулар билан яшаётганимни ҳам бўлишмайман. Агар бошимдан нималар ўтганини билсангиз, шокка тушиб, менга раҳмингиз келган бўларди. Мен ўзимга ачинишларини хоҳламайман. Шунинг учун кўрган-кечирганларимни фақат яқин дўстларимгина билади. Улар ёрдамга муҳтож пайтим мени қўллаб-қувватлади. Мен ҳақиқат тарафман, одамлар аслидан кўра яхшироқ кўриниш учун ёлғонлар тўқиб чиқаришига қаршиман.

    Мен Москвага ўша инсонни севганим, у билан кейинги ҳаётимни қуришни истаганим учун кўчиб ўтгандим. Ёш бўлганим ёки нимагадир тайёр бўлмаганим айрилишимиз сабабчиси эмас. Бу инсон ҳақида ёмон гапиришни истамайман, бизнинг ажрашишимизга менга ўтказилган руҳий ва жисмоний босим сабаб бўлди. Бундан ташқари, мен гапиришни истамайдиган бошқа сабаблар ҳам бор. Ҳали ўзимга келолмадим, бунинг учун психолог билан узоқ муддат ишлашим керак.

    Мен содда ва аҳмоқ бўлган эканман. Шунинг учун ҳам бошимдан ўтганларга қайсидир маънода ўзим ҳам сабабчиман. Осмонда учиб юрган эканман. Шуни айтишим керакки, болалигимда мактабда жуда кўп таҳқирлашларни бошдан кечирганман. Мусулмон бўлганим учун бошимни унитазга тиқишлар, ҳақоратларни кўрганман, калтакланганман. Аммо мен бир ярим йиллик турмушимда кўрганларимни ҳатто душманимга ҳам раво кўрмайман. Бу ҳақда гапириш жуда қийин, сабаби оилам, менга яқин инсонларим ва ўзим азият чекдим. У инсондан бундан кейин мени, оиламни, бувимни умуман тилга олмасликни сўраган бўлардим

     “Ҳеч қачон ўзбекистонлик йигит билан учрашмайман, дердим”

    Фото: Instagram


    Марьям Тиллаева яқинда берган интервьюларидан бирида ҳозирда ўзбек миллатига мансуб йигит билан учрашаётгани ҳақида сўзлаб берди.

    — Ҳозирги йигитим ўзбек. У ўзбекистонлик. Мен ҳеч қачон ўзбекистонлик йигит билан учрашмайман, дердим. Чунки мен Европада ўсганман ва менталитетимиз фарқ қилади, дердим. У бойваччанинг боласи эмас. Жуда кўп ишлайди, у ғирт ўзбекча гапиради, шунинг учун рус тилида бир оз аксент билан гапиради. Шунинг учун мен ҳозир ўзбекчани ўрганишга ҳаракат қиляпман. У билан ўзимни жуда ҳам хотиржам ҳис этаман. У билан тенгдошмиз, мендан 10 кунлик катта. Унинг ойлиги мен Instagram’да топадиган бир кунлик реклама пулимдан камроқ. Лекин бу жуда катта аҳамиятга эга эмас. Мен Нью-Йоркда бўлган пайтим, у ҳар куни менга гулдаста жўнатди, бу жуда ёқимли эди. Ўзбекистонда мазам қочганида соат 3 да келиб мени шифокорга олиб борди. Бу нарсалар пулдан ҳам муҳимроқ.

    Ўзбекистондаги хейт ҳақида

    Фото: Instagram


    — Instagram саҳифамга салбий изоҳларни жуда кўп ёзишади. Лекин ўзбек тилини яхши билмаганим учун хейтнинг 90 фоизини тушунмайман. Хейтерлар асосан очиқ суратларим учун менга “шарманда” деб ёзишади ёки “Сен бизнинг пулимиз эвазига яшаяпсан”, дейишади.
    Баъзан тушунишни истасам, йигитим ёки ёрдамчимдан таржима қилиб беришларини сўрайман. Лекин бунақа нарсаларга эътибор бермайман. Ҳозирда ўзбекчани ўрганяпман. Ўз репетиторим бор. Бундан ташқари, Uzbekistan for english speakers дастурини юклаб олганман.



    Рекламадан қанча даромад топади?

    — Саҳифамда ўзбекча рекламалар жойлаштириш 4 минг доллар. Контент устида мен, видеограф, фотограф, ассистант, реклама менежери биргаликда ишлаймиз. Бизда рекламалар кўп. Лекин ҳамма рекламаларни ҳам саҳифамга жойламайман.

    Марьям Тиллаева интервьюлардан бирида 5 та — рус, инглиз, немис, француз ва испан тилларини билиши ҳақида айтиб ўтган. Шунингдек у айни пайтда шахсий косметика брендини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Марьям хайрия ишлари билан ҳам фаол шуғулланади. У Африкада яшовчи болаларга бир неча маротаба егуликлар, ўйинчоқлар ҳамда ўқув қуроллари тарқатган.

    19.01.2024, 11:41   Изоҳ (0)   81538
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Умримнинг охиригача бу шармандалик билан яшашга тўғри келади». Марям Тиллаева эри унинг ярим яланғоч суратини рухсатсиз эълон қилгани ва бобосининг совғаси ўғирла...

    29.04.2022, 15:48

    «Бобомнинг жони узилганида улар ётган хонага кирган пайтим бир ҳолат кўз ўнгимда қолиб кетган». Марям Тиллаева бобоси, ота-онаси ва Гулнора холаси ҳақида гапирди (...

    07.09.2022, 19:56

    “Мен Татьянасиз ҳеч қачон президент бўлолмасдим, дерди”. Марям Тиллаева бобоси, ўзбекистонлик йигити ҳамда даромадлари ҳақида

    27.11.2023, 11:20

    Онасига ҳовли совға қилган блогер, отасига машина олиб берган актёр ва рўмол ўраган Марям Тиллаева. Instagram янгиликлари

    03.01.2024, 22:15

    Фильмдаги образи учун ташқи кўринишини қурбон қилган актёр ва актрисалар (фото)

    19.01.2024, 10:40

    Жим Керри — 62 ёшда: Комедик актёрнинг қойилмақом тарзда ижро этган энг яхши образлари (фото)

    19.01.2024, 09:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британия разведкасига илк бор аёл раҳбарлик қилади

    Дунё | 16 июн, 11:02

    Instagram: Малика Равшанова 90 минг долларлик автомобиль харид қилди, Шаҳло Зоирова ўқишни битирди, Паризода оиласида жудолик

    Шоу-бизнес | 16 июн, 10:58

    “Гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи барқарор бўлиши шарт” — Шавкат Мирзиёев  

    Ўзбекистон | 16 июн, 10:52

    Аббосбек Файзуллаев АПЛ клуби “шорт-листи”дан жой олди (фото)

    Спорт | 16 июн, 10:50

    Президент администрациясининг Назорат инспекцияси тугатилади 

    Ўзбекистон | 16 июн, 10:44

    Эронликлар пойтахтни оммавий тарк этмоқда (видео)

    Дунё | 16 июн, 10:43

    Ҳиндистонда кўприк қулаши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди

    Дунё | 16 июн, 10:15

    “Ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин” — Шавкат Мирзиёев суюлтирилган газ муаммоси бўйича раҳбарларга сўнгги огоҳлантириш берди

    Ўзбекистон | 16 июн, 10:15

    Кўзойнак танлашда эътибор қаратиш лозим бўлган 7 та жиҳат

    Лайфстайл | 16 июн, 10:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.