• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Яхши сериал ишлаб, телеканалга олиб борсак, 18+ жойи борми, деб сўрашди”. Гуласал Раҳмонова уятсиз саҳнали сериаллар замони келгани ҳақида (видео)

    “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” кўрсатувида Муқимий номидаги мусиқали драма театрининг етакчи актёр ва актрисалари иштирок этиб, замонавий кино ва сериаллар борасида ўз фикрларини билдиришди. Хусусан, актриса Гуласал Раҳмонованинг фикрлари кенг жамоатчилик эътиборини тортди.



    — Бир журналист юқори даражада турган бир нечта санъаткорларимизга “Кийим-кечагингиз ва кунлик харажатларингизга қанча маблағ сарфлайсиз?” деб савол берди. Улар беш юз, минг, икки-уч минг доллар сарфлашлари ҳақида гапириб беришяпти. Эй, барака топгур журналист, шу саволни беришга сенинг виждонинг қийналмаяптими? Ўша санъаткорларимиз ҳам хафа бўлишмасин, пойабзал им икки минг, атирим 5-6 минг АҚШ доллари туради, дейишга уларнинг ҳам виждони қийналмадими? Бизнинг оддий халқимиз санъаткорларга ҳавас қиляпти. Айрим ёшлар уларга эргашиб, уч юз ёки беш минг долларга “духи” оламан деб нималар қилишяпти? Қандай қилиб пул топяпти? Ўша санъаткор “Сиз менга санъат ҳақида савол беринг”, демасдан кийим-кечакларининг нархини айтишга уялишмаяптими? Ёки ўша журналист “Қайси қўшиғингиз билан тарихда қолмоқчисиз, нималарни тарғиб қилмоқчисиз?” деб савол берса бўладими? Савия қаерга қараб кетяпти?

    Серилларимиз ҳам санъатимиздаги энг оғриқли нуқталаримиздан бири. Сони ва саноғи бўлса-бўлар қабилида иш тутишяпти. Ижодкорларга унинг сифати эмас, сони бўлса бўлди. Ҳар битта телеканалнинг раҳбариятига мурожаат қилмоқчиман. “Сериалларнинг сифатига ким жавоб беради?” Ачинарлиси, оилавий, қайнота-қайнона билан томоша қилиб бўлмайдиган сериалларни ёшларимиз кўришяпти. Ҳамма режиссёрлар шундай сериал олишади, дейишдан йироқман. Яхши ижод қилаётганлари ҳам бор. Аммо ачинарлиси — уларга йўл йўқ. Ўн беш қисмдан иборат сериал суратга олдик. Ижод қилгимиз келди, унда дўстлик мисолида чин қаҳрамонликни кўрсатишни истагандик. Кўплаб устозларимиз суратга тушган сериалдан умидимиз катта эди. Аммо уни телеканалларга олиб борганимизда “Орасида 18+ борми?” деб сўрашяпти. Барака топгур, шундай саҳнаси бўлган сериални фарзандингга кўрсатоласанми, деб савол берсангиз. Аслида кўрсатишмайди, лекин уни халққа намойиш этишяпти. Халқ сенинг фарзандинг эмасми?

    Янги йил арафасида ҳар бир телеканаллар байрам дастурларини намойиш этишди. Умрида бирор марта қўшиқ куйламаган блогерлар саҳнага чиқишди. Хафа бўлишмасин-у, улар ҳатто “а” дейишни билишмайди. Биз нима қилиб юрибмиз, агар қўшиқ айтиш ва саҳнага чиқишни блогерларга топшириб қўйсак, кунимиз фақат уларга қолдими?

    Яқинда маданият вазири Озодбек Назарбеков билан бўлган йиғилишда “Миллион” ёки бошқа жамоаларга тақиқ қўёлмаслигимиз ҳақида гап-сўзлар бўлди. Вазир “Танқид қилинаётган жамоалардан катта санъаткорларнинг ўзи концертига таклифнома сўраяпти. Мана бизнинг фожиамиз қаерда?” деган гапларни айтиб ўтди. Танқидлар бўляпти, учрашув ва мажлислар ўтказиляпти. Аммо уларнинг бари қоғоздаги ҳисоботларда қолиб кетяпти. Нега бу гаплар амалга кўчмаяпти, унинг натижасини ким қилиши керак?

    Театрларда яхши спектакллар қўйиляпти, агар номақбул бирор саҳна бўлса, тезда огоҳлантириш бўлади. Нега тегишли ташкилотлар ўша жамоалар, сериаллар ёки блогерларга қарши бирор чора кўришолмаяпти? Мана шу ҳақида ҳам ўйлаб кўриш вақти келмадими? — дейди актриса Гуласал Раҳмонова.

    19.01.2024, 17:20   Изоҳ (0)   84666
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юлдуз Ражабова ҳозирги сериалларда кўринмаётгани ва “Мендирман Жалолиддин”нинг оммалашмагани сабаби ҳақида гапирди 

    07.02.2023, 13:31

    15 ёшдан ишлашга мажбур бўлган, 700 минг долларлик ножўя таклифни рад этган ва санъат сабаб оила қурмаган Ситора Фармонова 39 ёшда (фото, видео)

    24.08.2023, 10:00

    “Ножўя таклифлар сабаб кўп роллар насиб этмаган” — Замира Бешимова исталган йўл билан машҳурликка эришмоқчи бўлган актрисалар ҳақида гапирди (видео)

    29.08.2023, 11:02

    Қайси касалликларда чой ичмаслик тавсия этилади?

    19.01.2024, 16:40

    Прокурор бўлолмаган, 10 ёшида отадан етим қолган ва дадасининг душманлари ҳақида гапиришни истамайдиган Қиличбек Мадалиев 34 ёшда (фото, видео)

    19.01.2024, 15:40

    Бир-бири билан ёшлигидан дўст тутинган Голливуд юлдузлари (фото)

    19.01.2024, 14:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.