Андижон шаҳрида 13 январь куни соат 10:00 атрофида Gentra ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ЙТҲ Ўзбекистон кўчасида 24 ёшли ҳайдовчи хусусий корхонага тегишли Gentra автомобилни бошқариб кетаётганида содир бўлган. У йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 77 ёшли пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан бир кундан сўнг вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқанд ва Қашқадарёда юз берган ЙТҲлар оқибатида икки пиёда ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)