• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Катта пулга “ухлатилган” тадбиркор, машиналар қатновидан дод деётган аҳоли: Яшнобод ҳокими ваъдабозми?

    Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “Янги давр” маҳалласининг Фарғона йўлидаги 3-тор кўчада яшовчи аҳоли кўчанинг автомобиллар учун асосий қатнов йўлига айланганидан безовталигини айтса, шу маҳаллада тадбиркорлик қилаётган фуқаролар ишлаб чиқарган маҳсулотларини экспорт қилиш учун юк автомобиллари орқали маҳалладан олиб чиқишда муаммоларга дуч келаётганини билдирди. “Дарё” журналисти мазкур мурожаатни ўрганиш мақсадида ушбу маҳаллада бўлди. 

    Кўчамиздан 24 соат машина ўтиб-қайтади. Лекин бу кўчани ёпиш ҳақида ҳоким қарори ҳам бор. Шунга қарамасдан ҳеч ким кўчага киришни тақиқловчи белгига эътибор бермайди. Болаларимиз кўчага чиқолмайди, йўлда пиёдалар йўлакчаси йўқ. Жудаям тор бўлганлиги сабабли машиналар келиб қолганда ўзини эҳтиёт қилиш учун тўхтаб туриш керак бўлади. Яъни кўчамиз бир вақтнинг ўзида ҳам автомобиллар ҳаракати, ҳам пиёдалар юришига жавоб бермайди. Шу боис кўчамиз умуман ёпилиб, машиналар қатнови тўхташини истаймиз, — дейди аҳоли вакиллари. 
    Эркин Абдураҳмонов.
    Фото: “Дарё”

    3-тор кўчада яшовчи аҳолининг билдиришича, улар шахсий машиналарини кўчада қолдиришга ҳам қўрқади. Сабаби шу йўлдан ҳаракатланувчи автомобиллар томонидан зарар етказилади. 

    Кўчада ўзимизнинг машинамизни қолдиролмаймиз — туртиб, пачоқ қилиб кетишади. Болаларимиз неча маротаба жароҳатланди, оёғи синганлари бор. Уйимиз дарвозасидан кўчага чиқишнинг имкони йўқ. Кўчамиздан канализация тармоғи ўтган. Юк автомобиллари юрса, зарар етади ва яна харажат. Ўзимизнинг кучимиз билан кўчамиз бошига арк қурдик. Ҳокимият бузиб, яна йўл очиб берди. Қайта қилиб берамиз дейишганди, қилиб беришмади. Яна ўзимиз ёнимиздан харажат қилиб, йўлнинг ҳар икки томонини ҳам ёпиб қўйдик. Шунга қарамасдан кўчамиздан ўтиб-қайтувчи машиналар кўп. Ҳаракат тўхтамаяпти, — дейди шу кўчада яшовчи Эркин Абдураҳмонов.

    Аҳолининг айтишича, кўчада автомобиллар ҳаракати 24 соат давом этгани боис одамларнинг кечки пайт дам олишига ҳам халал беради. 

    Фото: “Дарё”
    Кечаси ухлаб ҳам бўлмаяпти. Ҳар қандай инсон шуни ўзида ҳис қилиб кўрса, бу ердагиларга қанчалик қийин эканини тушуниб етарди, — дейди у. 

    Одамларнинг қўшимча қилишича, енгил ва юк автомобиллари ҳаракати учун мўлжалланган асосий кўча бор. Бироқ у аҳолига номаълум сабабларга кўра ёпилган. 

    Аҳоли вакилларидан Раъно Абдуллаеванинг айтишича, ҳоким тўрт кунга очиқ туради дейилиб, бузиб ташланган арк олти ой давомида очиқ қолган. 

    Раъно Абдуллаева.
    Фото: “Дарё”

    Кўчамиздан ўтувчи юк автомобиллари газ трубаларини уриб, синдириб кетишди. Токларни узиб кетишди, асфалтни ёриб ташлашмоқда. Кўчамизнинг ҳар икки бошида, кириш жойларида ушбу кўчага юк машиналарининг киришини тақиқловчи белгилар бор. Лекин ҳеч ким эътибор бермайди. “Нега бунақа қиляпсизлар десак, белгини сотиб олиб, ўзларинг қўйиб олгансизлар”, деб, бизни ҳақорат ҳам қилишмоқда. Ҳеч ким бизни ўйламаяпти, тинчлик йўқ — чанг, ахлатхонада яшаяпмиз, — дейди Раъно опа. 

    Аҳолининг қўшимча қилишича, туман ҳокими уларга берган ваъдасини бажармаган. 

    Фото: “Дарё”

    Шу маҳаллада фаолият юритувчи тадбиркорлик субъекти вакилларининг “Дарё”га билдиришича, улар ишлаб чиқарган маҳсулотларини хорижга экспорт қилиш учун юкларни маҳалладан олиб чиқишда муаммоларга дуч келмоқда.

    Бугунги кунда шунақа ҳолат бор — юк автомобилларимиз бу кўчадан кириб-чиқишда муаммога учрамоқда. Маҳсулот олиб келиш ва олиб кетишда можарога дуч келяпмиз. 2023 йилнинг 16 август куни туман ҳокими билан учрашиб, йўл очиб бериш ваъдасини олгандик. 2023 йилнинг 3 сентябрь куни бизга йўл очиб берилиши лозим эди. Бироқ бугунги кунга келиб ҳам йўл очилмаган. Биз шу кўчада яшовчи аҳолини ҳам яхши тушуниб турибмиз. Шу сабаб ҳам туман ҳокими билан гаплашиб, бизга, ишлаб чиқарувчи корхонага алоҳида йўл очиб берилишини сўраган эдик. Лекин муаммо ҳамон ҳал этилмаяпти, — дейди “Арҳат инкс” ишлаб чиқариш корхонаси масъули Одил Рўзметов.
    Одил Рўзметов.
    Фото: “Дарё”

    Корхона вакилининг билдиришича, туман ҳокими муаммони ечиш учун бошқа бир корхонага тегишли ердан йўл очиб берилишини, аммо йўл очиш харажатлари корхона зиммасига юклатилишини айтиб, қурувчи тавсия қилган. Ҳоким тавсиясига кўра, корхона томонидан қурувчи билан 500 миллион сўмлик шартнома тузилиб, 410 миллион сўми тўлаб берилган. 

    Ҳоким томонидан ваъда берилгач, барча муаммолар — ўша корхона вакиллари билан гаплашиб, аҳоли билан маслаҳатлашиб, бизга йўл очиб берилиши керак эди. Биз шу йўлга муҳтожмиз. Маҳсулотларимизни хорижга экспорт қилишимиз керак. Ҳокимни ўша 16 августда кўрганимиз, шундан бери ҳоким билан учраша олмаяпмиз, — дейди вакил. 

    Яшнобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати аҳолининг туман ҳокими ваъдабоз эканини айтган гаплари, шунингдек, “Дарё”нинг тадбиркорни қийнаётган йўл масаласидаги барча саволларини очиқ қолдирди. Шунчаки “Ҳокимлик пул олмаган экан”, деган икки оғиз гап билан чекланишни лозим топди.

    18.01.2024, 20:05   Изоҳ (0)   16857
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ҳоким#тадбиркор#аҳоли#йўл#муаммо

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.