Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон футбол ассоциациясига қарши интизомий иш очди.
Бу ҳақида футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз телеграм саҳифасида маълум қилди.
“ОФК Сурияга қарши кечган ўйинда Осиё Кубогига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган реклама компанияси акс этган либосларда трибуналарда ўтирган Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари сабабли ЎФАга қарши интизомий иш очди. Аслида ҳайратланарли жойи йўқ. Ўзбекистонда доим ўзганинг интеллектуал ҳуқуқига эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлишади.
Бепарволик ва осон пул топиш хоҳиши ЎФАнинг жаримага тортилишига олиб келиши мумкин”, — деб ёзди Никимбаев.
Изоҳ (0)