Нидерландия БМТнинг Ғазо секторини қайта тиклаш ва гуманитар масалалар бўйича катта координатори Сигрид Каг бошчилигидаги миссияга 5 миллион евро ажратмоқда. Бу ҳақда ташқи савдо ва ривожланиш вазири Жефри ван Ливен маълум қилди.
Ғазо бўйича координатор тайинланиши БМТ Хавфсизлик Кенгашининг декабрь ойида қабул қилинган 2720-резолюцияси талабларидан биридир. Резолюцияга кўра, БМТ координатори “Ғазо секторида ёрдам бериш, мониторинг ва текшириш” учун масъулдир.
Унга Фаластин анклавида Хавфсизлик Кенгаши белгилаган функцияларни бажариш учун зарур ходимлар ва жиҳозлар тақдим қилинади. Координатор БМТ Хавфсизлик Кенгашига 20 кун ичида, сўнгра ҳар 90 кунда (2024 йил 30 сентябргача) ўз иши ҳақида ҳисобот бериши керак бўлади. Сигрид Каг ўз вазифасини 8 январда бошлаган.
Охирги уч ой ичида Нидерландия Ғазо секторига тахминан 50 миллион евро ёрдам кўрсатди. Бироқ, мамлакат БМТнинг ўт очишни тўхтатишга чақириш бўйича резолюцияларига овоз беришда бетараф қолган.
Изоҳ (0)